Sarhad.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


🇺🇿ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали
👉youtube.com/@sarhad_24
👉www.instagram.com/sarhaduz24/

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


🇪🇺ЕЧЛ 1/8 финал

🇵🇹"Бенфика" — 🇪🇸"Барселона"

Ўйин шарҳи

🇫🇷ПСЖ —🇬🇧"Ливерпул"

Ўйин шарҳи

🇩🇪"Бавария" - 🇩🇪"Байер"

Ўйин шарҳи

t.me/hamroh_HD


Forward from: UzA | Расмий канал
#Фоторепортаж

Кўл қишлоғининг табиат симфонияси


Ҳисор тоғ тизмасининг мағрур чўққилари осмон билан қўшилиб кетгандай, гўё еру осмон оралиғидаги чегарани белгилаб беради. Улар шунчалар баландки, уларга тик боққан одамнинг боши айланади. Уларнинг баландлиги ва салобати инсонларга табиатнинг беқиёс қудратини эслатиб туради. Кўл қишлоғи аҳлиси бу тоғларни “осмон устуни” деб атайди. Чўққилар булутлар ичида ғойиб бўлиб, гўё осмон билан қучоқлашгандай.

Батафсил: https://uza.uz/posts/694879

Тelegram  | Facebook | Instagram | YouTubе


Алвидо, қурол.pdf
10.6Mb
📙 Мутолаа учун: Эрнест Хемингуэй - "Алвидо, қурол" (роман)

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬📱 ҲАРБИЙ КИНОҲУЖЖАТ: "Фронт кинооператори Малик Қаюмов"

🛟 t.me/sahad_uz


🫡 Ҳарбий хизматчиларнинг мурожаат этиш тартиби

✅- Командир (бошлиқ) ёки каттага мурожаат этган алоҳида ҳарбий хизматчи қаддини рост тутиб ўз лавозими, ҳарбий унвони ва фамилиясини айтади, бемор ҳарбий хизматчи бундан мустасно. Қўл бериб саломлашганда биринчи бўлиб катта қўл узатади. Агар катта қўлқопсиз бўлса, кичик қўл узатишдан олдин ўнг қўлидаги қўлқопни ечади.

❗️Ҳарбий хизматчи командирга (бошлиққа) ёки каттага ҳарбий унвонини айтмаган ҳолда “Сардорим” деб мурожаат этишга рухсат берилади.

✅- Командир (бошлиқ) ёки каттанинг “Салом аскарлар” салом беришига сафда турган ва сафдан ташқаридаги барча ҳарбий хизматчилар “Ассалом” деб жавоб қайтарадилар; агар бошлиқ ёки катта “Саломат бўлинг” деб хайрлашса, ҳарбий хизматчилар ҳам “Саломат бўлинг” деб хайрлашадилар ҳамда жавоб сўнгида “ҳурматли” сўзи ва командирнинг (бошлиқнинг) ҳарбий унвони қўшиб айтилади, қўшин турининг номи айтилмайди.

✅Якка тартибдаги саломлашишда ҳарбий унвони ёки лавозими кичик бўлган ҳарбий хизматчи ўзидан ҳарбий унвони ёки лавозими катта бўлган ҳарбий хизматчига “Ассалому алайкум” деб салом бериши ва ҳарбий унвони ёки лавозими катта бўлган ҳарбий хизматчи “Ваалайкум ассалом” деб жавоб қайтариши лозим, масалан: “Ваалайкум ассалом”, “Хайр, ҳурматли капитан (Капитаним)”, “Хайр, ҳурматли лейтенант (Лейтенантим)” ва ҳ.к.

(Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 2025 йил 14 февраль куни тасдиқланга янги таҳрирдаги Ички хизмат низомидан)

🛟 t.me/sarhad_uz


🎮“Очиқ эшиклар куни” тадбири

📍ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

✨Унда иштирок этган ўқувчи ёшлар сарҳадларимиз посбонларининг кундалик ҳаёти ва жанговар-хизмат фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Қурол-аслаҳалар, оптик мосламалар, жанговар техникалар кўргазмаси эса, тадбир қатнашчиларининг ҳарбийликка бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.

🛟 t.me/sarhad_uz


❄️Уч авлод учрашуви

✅Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек замонавий миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш ҳар бир эр йигит учун юксак фахр ва ифтихор эканини англашларига эришишда кўпни кўрган, тажрибали устозларимизнинг ўрни беқиёс.

Айни шу мақсадда, Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Ватанпарварлик эзгу фазилат!” шиори остида уч авлод учрашуви ташкил этилди. Тадбирда Музработ туманидаги 32-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари, ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар иштирок этдилар.


🎤Унда сўз олган устоз фахрийлар, тинчликнинг нақадар улуғ неъмат эканини, бугунги осуда ҳаётимизни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш эса, ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи саналиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмонан соғлом, ақлан етук, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топиши юрт тинчлигини асрашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📱🛰 Мамлакатимизда қандай дрон ва ҳарбий техникалар ишлаб чиқарилади

daryo.uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏆Элит ОЧЛ. Осиёнинг энг кучли клуби "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор"дан қабул қилиб олди

1/8 финал
🟡"Пахтакор" — "Ал Ҳилол"  1:0

🛟 t.me/sarhad_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴⚡️🧭 No comment: Йигитлар ҳарбий хизматга йўл олди.
📌 Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри

🛟 t.me/sarhad_uz


Jadid № 8_2025.pdf
3.9Mb
📘 Мутолаа учун: “Jadid” газетасининг 8-сони.

t.me/gazetalar_sharhi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎬 "Снайпер Зебо Ғаниева" ҳужжатли фильми

🛟 t.me/sahad_uz




Ватанга хизмат - энг олий фазилат

🎤Ватан — бу инсоннинг киндик қони тўкилган севимли ва азиз диёрдир. Ватанни она каби буюк зотга қиёслайдилар. Зеро, у фарзанднинг доимо ошиқадиган макони, уйи, севимли гўшасидир. Инсон она юрти бағрида биринчи бор мусаффо осмонни, майин шабадани, дўстлар меҳрини, болалик шўхликларини, шунингдек илм даргоҳи ва илк ҳарфларни ўргатган устозини танийди.

Ёшларимизни ҳар томонлама баркамол авлод, соғлом фикрловчи асл ватанпарварлар сифатида тарбиялаб вояга етказиш мақсадида, мамлакатимиз куч тузилмалари томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.


🌐Хоразм вилоятининг Боғот туманида жойлашган ихтисослаштирилган мактабда “Ватанга хизмат - энг олий фазилат!” мавзусида ўтказилган давра суҳбати ҳам ана шундай эзгу мақсадларни кўзлаган ҳолда ташкил этилди. Унда сўз олганлар сўнгги йилларда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар, бўлинмаларнинг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таъминланганлиги, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларига яратилаётган шарт-шароит ва қулайликлар, уларнинг фарзандларига берилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Ҳамире Қдирбаева,
журналист


🛟 t.me/sarhad_uz


🤔Аскарлар учун маданий саёҳат

📌Пойтахтимиздаги “Темурийлар тарихи давлат музейи” XIV-XV асрлар ҳамда замонавий меъморчилик санъати услубларини ўзида мужассам этгани билан киши эътиборини тортади. Музей биноси Соҳибқирон давридаги саройлар кўринишида барпо этилгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур музей темурийлар даврида илм-фан, маориф ва маданият тараққиётини ҳаққоний акс эттирган ҳолда, кенг жамоатчиликка тарғиб этиб келмоқда.

🔼Тошкент вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар учун ушбу музейга саёҳат ташкил этилди. Мазкур жараёнда музей ходимлари томонидан бу ерда сақланаётган минглаб ноёб экспонатлар ва тарихий ашёлар ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

🩵Шунингдек, бугунги кунда музейда тарихий, маданий, маърифий фанларнинг етакчи йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб борилаётгани, юртимиз ҳамда хорижий мамлакатлар жамоатчилигини Темурийлар даври тарихи билан таништиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани ҳам таъкидлаб ўтилди.

🛟 t.me/sarhad_uz


👨🏻‍⚕️Соғлом турмуш тарзи ва саломатлик

🚑 Инсон саломатлиги давлат муҳофазасида бўлган мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари саломатлигини мустаҳкамлаш доимий диққат-эътибор марказида. Шу сабабли, юрт ҳимоячиларининг оила аъзолари билан мунтазам равишда соғлом турмуш тарзига амал қилиш юзасидан профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

🚨Маълумки, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш самаралироқ саналади. Шу боисдан, Қашқадарё вилоятидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва унга қарашли бўлинмаларда чегарачилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давомида ҳам, юзага келиши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш ва керакли даво чораларини кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🛟 t.me/sarhad_uz


Forward from: Hamroh.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📽📚 Китобхонликнинг аҳамияти тўғрисидаги ибратли фильм: "Уй"

📲
t.me/hamroh_HD

17 last posts shown.