📕Қонун тарғиботи
📌42-модда. Шахсларнинг, транспорт воситаларининг ва товарларнинг Давлат чегараси оркали ўтказилишини вақтинча чеклаш ёки тўхтатиб туриш
Айрим ўтказиш пунктларида Давлат чегараси орқали шахсларнинг, транспорт воситаларининг ҳамда товарларнинг ўтказилиши қуйидаги асосларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан вақтинча чекланиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин:
☑️ Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида;
☑️ ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси ёки чет давлатлар ҳудудида одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг карантинли ҳамда бошқа хавфли юқумли касалликлари юзага келиши ва тарқалиши тўғрисидаги ахборотига асосан;
☑️ табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар рўй берганда;
☑️ чегарадош давлат ваколатли органларининг мурожаатларига асосан;
☑️ ўтказиш пункти ҳудудида қурилиш-техник ишлар олиб борилаётганда.
❗️Давлат чегараси орқали ўтказиш вақтинча чекланганлиги ёки тўхтатиб турилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан 48 соат ичида тегишли давлатларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хабарнома юборилади.
✅Давлат чегараси орқали ўтказиш вақтинча чекланиши ёки тўхтатиб турилиши юзасидан чоралар жорий этилишидан 24 соат олдин Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари томонидан чегарадош давлатларнинг чегара органлари хабардор қилинади.
(“Ўзбекистон Республикасининг
Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуни)
📲 t.me/sarhad_uz