Ўта кулгули пост бўлишига қарамасдан барибир совуққина реакция билдирадиганлар доим қизиқ бўлган. Бир марта сўраб ҳам кўргандим:
- Наҳотки, кулгули бўлмаса?))
- Қолган дўстларим оғзини каатта очиб куларкан деб ўйламасин))...
Oхирги пайтларда шу ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўрдим. Ростанам бошқа инсонларга эмпатия(тафаҳҳум ва тараҳҳум) кўрсатишда қийналарканмиз, худди кўринмас камера бизни яширинча суръатга тушираётгандек. Эмпатия етишмаслигини ҳамма жойда кўрасиз - тамаддихонада, светофорда, ишхонада, оилада.
Бировнинг дардини эшитаётганда уни ўрнига ўзимизни қўйишни эмас гапини тугатиб бўлса нима жавоб беришни кўпроқ ўйлайдиган бўлганмиз. Ходимлар ўзидан кетмасин деб ҳақиқатдан мақтовга арзигулик иш қилса ҳам яхши бошлаб "аммо" билан тугатамиз. "Зарари йўқ ака, шошганда мен ҳам шундай қилган бўлардим" дейиш эса жуда машаққатли иш бўлиб қолди. "Мен бунақа овқатни ҳеч қаерда емаганман, қўлинг дард кўрмасин" дейиш эса кимлар учун мағлубиятдир ҳатто.
Яқинда бир дўстим таълим бўйича Ҳиндистонлик элчидан маслаҳат олганда "ажойиб лойиҳа экан, илтимос шу эмпатияни ҳам ёшлигиддан бошлаб ўргатинглар" чунки нсонлар табиатни, ҳайвонларни, инсонларни яхши кўрса ҳозирги урушлар балким умуман бўлмасди деб хўрсиниб қўйибди.
Афсуски, aслида бизда азалдан бу фазилатни қадрлашга "Сизларнинг бирингиз ҳақиқий иймонга эриша олмайди, токи ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун яхши кўрмагунча" дея ўргатишганига қарамасдан негадир бу борада анча оқсоқмиз.