КУН ҲАДИСЛАРИ
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради»
Ибн Ҳиббон ва Баззор ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда изланглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди...»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарсага қасам ичаман...:
1.банданинг моли садақа билан камаймайди,
2.бир бандага зулм қилинса ва ўшанга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг обрўсини зиёда қилади.
3.Агар банда ўзига тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Кабша Анморий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди»
Имом Муслим ривояти
(ибн Умар (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга шикоят қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга ризқ ато қилинади»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тежамкор бўлган (киши) камбағал бўлмайди»
Имом Аҳмад ривояти
(Ибн Масъуд (р.а).дан)
Каналга уланиш учун линк👇
👉
@odamlar_orasida_dasturhttps://fb.com/odamlarorasidadasturi