Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади
Мамлакатимизда капитал ва суғурта бозорларини, шунингдек, электрон тижорат соҳасини янада такомиллаштириш, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, уларни ўтказишдаги шаффофликни таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам бу учун хизмат қилади.
Қонун билан акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.
Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.
Шунингдек, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади. Хусусан, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда. Эндиликда мазкур ташкилот электрон тижорат соҳасида, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланмоқда.
Муҳокамадан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
@safarblog