SAFAR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.
ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
админ: @safarblog_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Банкир
Кўчмас мулк ёки омонат: қайси бири даромадли?

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўзининг жозибадорлигини йўқотмоқда.

Таҳлилларга кўра, сўнгги пайтларда Тошкентда “дом”ларнинг даромадлилик кўрсаткичи тушиб кетди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг февралида 32,4 фоиз эди. 2025 йилнинг февралида эса 7,6 фоиз. Бир йилда 🔽24,8 фоизлик пасайиш.

Уйлар нархи ўзгаришидан олинадиган даромад Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида сезиларли камайиб, зарарга ўтган — мос равишда -0,8 фоиз ва -3,4 фоиз.

Ижара бозорида ҳам вазият ўхшаш. Шу пайтга қадар ижарачилар учун жозибадор саналган 1 ва 2 хонали хонадонлардан даромад олиш имкониятлари ҳам тушиб бормоқда.

Нима учун? Бу саволга қисқа қилиб бозор ўз ўрнига қайтмоқда дейиш мумкин.

2022–2023 йилларда бир нечта сабаблар билан Тошкентда уйлар нархи кескин ошиб кетганди. Бу ҳақида мутахассислар билан кўрсатув ҳам тайёрлаган эдик.

Ўшанда ҳаттоки уй-жой пуфаги хавфи ҳам юзага келган. Энди эса пуфак секинлик билан кичраймоқда.

Омонатга пул қўйиш фойдалироқ

Уй-жойга инвестиция қилиш даромадлилиги 2024 йилнинг ярмидан бошлаб омонатлардан ортда қолмоқда.

Сўмдаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 21-22 фоизни ташкил қилади. Биз сизга “Сандиқ” омонатини таклиф қиламиз (бу ҳақида бир неча марта ёзгандик, “1,2,3” ўқиб чиқишни тавсия қиламиз).

Агарда 500 млн сўмга Тошкентдан бир хонали уй олмасдан, пулингизни ушбу 23 фоизлик омонатга қўйсангиз ҳар ой 8,8 млн сўм даромад оласиз.

Бу маблағ тўғридан-тўғри пластик картангизга ҳар ойда кечикишларсиз ташлаб берилади.

Тошкентда ҳеч қайси бир хонали уй ижараси билан бундай катта миқдорда ойлик даромад олиш имкони йўқ.

Бу омонатга қўйилган маблағнинг ликвидлиги ҳам юқори. Омонатда 100 000 сўм қолдириб, қолганини исталган пайт ечиб олиш мумкин.

Шундай қилиб айни пайтда Тошкентда уй сотиб олишдан кўра, омонатга пул қўйган анча фойдалироқ.

@bankir

831 0 20 3 10

Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

Мамлакатимизда капитал ва суғурта бозорларини, шунингдек, электрон тижорат соҳасини янада такомиллаштириш, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, уларни ўтказишдаги шаффофликни таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам бу учун хизмат қилади.

Қонун билан акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.

Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.

Шунингдек, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади. Хусусан, фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда. Эндиликда мазкур ташкилот электрон тижорат соҳасида, лотереялар ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Муҳокамадан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@safarblog


"Қориндан" нафас олиш инсон руҳиятига қандай таъсир қилади?

Ухлаётган чақалоқни кузатган бўлсангиз, хотиржам ҳолатда унинг қорни кўтарилиб, тушишини кўргандирсиз.

Тадқиқотлар онгли равишда диафрагмал нафас олиш орқали тананинг енгиллашиши ва тикланиши учун жавобгар бўлган парасимпатик асаб тизимини фаоллаштиришини тасдиқлайди.

"Ур ёки қоч" реакцияси билан боғлиқ кўкрак орқали олинадиган нафасдан фарқли равишда қориндан нафас олиб чиқариш кортизол (стресс гормони) даражасини пасайтиради, юрак қисқаришлари частотаси ва артериал қон босимини камайтиради.

Асабийлашган вақтда қуйидаги техника орқали ўзингизга биринчи ёрдам кўрсатишингиз мумкин: ўтириб олинг, бироз олдинга эгилиб, қўлларингизни қорин ва кўкрак қисмига қўйинг. Фақат қоринни ишлатган ҳолда нафас олишга ҳаракат қилинг. Бу қонни кислород билан тўйинтиришга ва релаксация учун жавобгар "кезувчи" нервни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Иш ҳафтасининг охирги кунида энг керакли тавсия)

@safarblog


payme'да шахсингизни тасдиқланг ва 7 кунлик payme plus обунасига эга бўлинг 🔥

Энди янги аккаунт очишда, паролни тиклашда ёки банк ва тўлов иловаларида смартфонни алмаштирганингизда шахсингизни тасдиқлашингиз керак. Бунинг учун паспорт маълумотларини киритиб, юзингизни сканерлашингиз лозим. Агар паспортингиз ёнингизда бўлмаса, маълумотларни MySoliq, MyID ёки MyGov хизматларидан топишингиз мумкин.

✅ Буни амалга оширганлар учун эса бонус: 7 кунлик payme plus обунаси билан 5 миллион сўмгача комиссиясиз пул ўтказмалар, Setanta'га кириш имконияти, тўловни кечиктириш ва мониторинг хизмати тақдим этилади.

Синов муддати тугаганидан сўнг обуна пуллик бўлади, аммо уни исталган пайтингизда бекор қила оласиз.

Иловани юклаб олиш

Реклама


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зумерлар ёзишмаларда бош ҳарфларни ишлатмай қўйишди. Ёшларнинг фикрича, бош ҳарфларсиз матн соддароқ кўринади ва жонли суҳбат ҳиссини беради.

Тренд аллақачон синфдошлар чатлари доирасидан ташқарига чиқиб улгурган: таниқли хонанда Билли Айлиш кўпинча қўшиқ номларини, Spotify эса плейлист номларини кичик ҳарфлар билан ёзади. Артист ва платформалар бу усул орқали очиқлик ва ишонч муҳитини яратишга интилмоқда.

Ёшлар ўсган рақамли муҳитда расмий ва норасмий ўртасидаги чегаралар ювилиб кетган, тил эса шиддатли эволюцияни бошдан кечирмоқда. Баъзилар, ҳатто, бош ҳарф билан ёзиш — қарилик белгиси, деб ҳазиллашмоқда.

wunaqa gap d6stlar

@safarblog

2.4k 0 16 11 53

Икки ҳафта давомида интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслик мияни ўн йилга ёшартиради

Бу АҚШ ва Канада олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида аниқланган.

10 кунлик тажриба охиригача 500 нафар иштирокчидан фақатгина 119 нафари сабр қила олди. Аммо бунинг эвазига уларда диққатни жамлаш қобилияти ҳамда уйқу сифати яхшиланиб, хавотир даражаси сезиларли камайди.

Энг қизиғи, интернетдан воз кечишнинг руҳиятга таъсири депрессияга қарши дориларникидан кучлироқ эканлиги маълум бўлди.

Энди тушкунликдан чиқиш учун нима қилиш кераклигини биламиз.

@safarblog


Мажлис вақтида ходимлар ухлаб қолишининг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича мажлис ўтказиш керак.

@safarblog

2.7k 0 17 17 49

Ниҳоят орзуимдаги ишни топдим😅

@safarblog


Саратон тасодифий касаллик эмас

Бу дардни бошидан ўтказган ва енгишга муваффақ бўлган инсон кўп йиллик тадқиқотлари натижаси билан бўлишди.
Тиббиётда саратонга чалинмаслик – генетик лотереяни ютиб олишга тенглаштирилади. Аммо генлар атиги 40 йил ичида нега кўкрак саратони 286%, қалқонсимон без саратони - 373%, жигар саратони эса 263% га ўсганини тушунтириб беролмайди.

Генлар эмас, атрофдаги муҳит ўзгарган, дейди тадқиқотчи.

• Электр магнит нурланиш ҳужайраларни шикастлайди
• Микропластик гормонлар фаолиятини бузади
• Сурункали стресс иммунитетни сусайтиради
• Оғир металлар организмнинг токсинлардан тозаланиш тизимига ҳалал беради
• Сунъий ёруғлик циркад ритмларни издан чиқаради
• Қайта ишланган маҳсулотлар метаболик саломатликка салбий таъсир кўрсатади


Саратонга қарши курашишнинг табиий йўллари:

1) Тонгги қуёш нурлари:
Уйғонгандан сўнг 30 дақиқа давомида

2) Сифатли жонивор оқсили:
Табиий гўшт кунига 2 маҳал

3) Жонивор аъзолари гўшти:
Жигар, юрак, буйрак – ҳафтада бир маротаба

4) Сут маҳсулотлари:
Пастеризация қилинмаган сут ва пишлоқ

5) Электр магнит нурланиш таъсирини камайтириш
Кечқурун телефонни «парвоз» режимига қўйиш

6) Тўлақонли уйқу
22:00 га қадар уйқуга ётиш

Биз эътиборсиз муҳим қолдирадиган омиллар:

• Ёруғлик: қуёш ботганидан кейинги инфрақизил нурлар
• Уйқу сифати: электрон қурилмалар бўлмаган салқин, қоронғу хона
• Ичаклар саломатлиги: қайта ишланмаган сут ва ферментланган маҳсулотлар
• Жигар фаолияти: алкогол ва токсинларни камайтириш
• Метаболик саломатлик: ҳар бир овқат қабул қилиш вақтида оқсил истеъмол қилиш
• Стрессни бошқариш: ҳар куни табиат қўйнида сайр
• Ташқи токсинлар: ҳаво ва сувни фильтрлаш

Юқоридаги маълумот тавсия характерига эга. Балки ниманидир ўз ҳаётингизда қўллай бошларсиз. Зеро, касалликни даволашдан кўра, олдини олган осонроқ.

@safarblog


Сингапурлик эркак таътил олиш учун бобоси ўлгани ҳақида сохта гувоҳномадан фойдаланди

Молиявий хавфсизлик амалиётлари бўйича таҳлилчи лавозимида ишловчи 29 ёшли Барат Гопал таътил олиш мақсадида бобосининг ўлим гувоҳномасини сохталаштирди. Бунга севгилисининг хиёнати ҳақида билиб қолгач, иш кўнглига сиғмагани сабаб бўлди.

Эркак оилавий шароити туфайли тўланадиган таътилдан фойдаланишга қарор қилиб, раҳбариятга бобосини сўнгги йўлга кузатиш учун Ҳиндистонга бориши кераклигини айтди. Бошлиқ унинг аризасини маъқуллади, аммо ўлим гувоҳномасини тақдим этишни талаб қилди. Гопал ҳужжатни сохталаштириб, 2024 йил ноябр ойини кўрсатди, аслида эса бобоси 2023 йил 23 июлда вафот этганди.

Сохта нусха сифатсиз тайёрлангани учун раҳбарият асл ҳужжатни талаб қилди. Кирдикори фош бўлиши мумкинлигини тушуниб етган Гопал ишдан бўшади. Аммо раҳбарият унинг ёлғонини билиб қолиб, унга 4 минг доллар жарима белгилади.

Бечора Гопал, ҳам хиёнат, ҳам ишсизлик ва яна отни калласидек жарима😢

@safarblog


Америкада 2000-йилларда туғилган авлод учун телефонда гаплашиш олдидаги қўрқувни енгиш бўйича факультатив курслар ўтилмоқда.

Оддий синфда 25-30 нафар ўқувчидан тахминан 75%и мобил телефон орқали мулоқот қилишни билмаслигидан хавотирда.

Қўрқувни енгиш бўйича машғулотлар турли сценарийлар асосида телефон қўнғироғини амалга оширишни назарда тутади. Талабалардан шифокор қабулига ёзилиш учун қўнғироқни амалга ошириш, раҳбар билан масофадан сўзлашиш ва ҳатто бир-бири билан ёнма-ён ўтирган ҳолда мулоқот қилиш талаб этилади.

Рақамларга кўра, 18-24 ёшдаги респондентларнинг 48%и ўзаро ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилишни афзал билади. У ерда ҳар қандай эмоцияни фотосурат, стикер ёки фильмдан олинган мем ортига яшириш мумкин. Дижиталлашиш жараёни шу зайлда давом этиши ҳам мумкин эди, бироқ биргина Америкада совуқ сотувлар учун иккита жумлани бир-бирига боғлаб гапира оладиган ёшларга 30 миллионга яқин компанияда талаб бор. Аммо уларни топиш жуда ва жуда қийин кечмоқда.

Тили бурро одам ҳамма жойда керак.

@safarblog


Infin-Premium: пулларингиз сиз учун хизмат қилсин 💸

InfinBANK'нинг янги Infin-Premium валюта омонати билан жамғармангиз йилига 7,5% даромад келтиради. АҚШ долларида омонат очиб, барқарор фоиз ҳисобидан даромадингизни ошириб боринг.

Минимал миқдор - 1000 доллар;
➖ Муддат - 24 ой;
➖ Фоизларни ҳар ой нақд пулда ёки картага олиш имконияти мавжуд;
➖ Фоиз ставкаси - 7,5%.

➖Мобил илова орқали очиш имконияти - мумкин

❗️Муддатидан олдин ёпиш: 12 ойдан олдин ёпилганда, ҳисобланган фоизлар йиллик 5 фоиз бўйича қайта ҳисобланади, 13-ойдан бошлаб муддат охиригача тўлиқ миқдорда тўланади.

Қолаверса, омонатингизни муддатидан олдин ёпиш ёки қисман маблағ ечиб олиш имконияти ҳам бор. Пулингиз Фуқаролар омонатларини кафолатлаш жамғармаси томонидан тўлиқ ҳимояланган.

Келажагингиз учун ишончли инвестиция қилинг - InfinBANK билан молиявий барқарорликка эришинг!
Реклама


Италия полицияси Lamborghini Huracan автомобилида Падуядан Римгача 500 км масофани 233 км/соат тезлик билан атиги 2 соатда босиб ўтибди.

Гап шундаки, полициячилар инсон ҳаётини сақлаб қолувчи операция учун иккита донор буйрагини етказиб бериш учун шошган.

Мана буни қаҳрамонлик деса бўлади. Шундай вазиятларда инсониятнинг ёруғ келажагига ишона бошлайман.

@safarblog


Ҳаётий триллер: малайзиялик аёл турар жой ижарасидан пул тежаш ва оиласини тез-тез кўриш учун ишга мунтазам равишда самолётда қатнайди.

Уйдан ишгача бўлган масофа бир соатдан камроқ вақт талаб этади — бу вақт ичида аёл 400 км. йўлни босишга ва аэропортдаги навбатлардан ўтишга улгуради. Олдинроқ малайзиялик "парвозлар маликаси" ўз офиси яқинидан $474 га ижара уйда турарди, бироқ кейинчалик у самолётда қатнаш орқали 160$ пул тежашни афзал билди.

Бу янгиликни ўқиб, Малайзиядаги парвоз чипталари нархига ҳавас билан ютиниб қўйдик холос)

@safarblog

4.2k 0 25 1 106

LinkedIn асосчиси Рид Хоффман
2034 йил прогнозлари билан бўлишди


Унинг фикрича, бу пайтга бориб офисда ишлаш камёб ҳодисага айланади.

Унинг гапларига ишонса бўлади, чунки 1997 йилдаёқ Хоффман ижтимоий тармоқлар оммалашишини башорат қилган, кейинчалик LinkedIn тармоғини $26 миллиард долларга сотган ва СИ ривожи ҳақида ChatGPT пайдо бўлишидан анча олдин айтган.

Хўш, Рид Хоффманга кўра, бизни нималар кутмоқда?

1. Фриланс ва масофадан ишлаш 10 йилдан сўнг оддий ҳолга айланади. АҚШ ишчиларининг 50% дан ортиғи офисда эмас, масофадан туриб пул топади.

2. Резюмелар аҳамиятини йўқотади — HR диплом ва лавозимларга эмас, реал тажриба ва онлайн-портфолиога кўпроқ эътибор қаратади. Шахсий бренд таржимаи ҳолдаги бандлардан кўра муҳимроқ бўлади.

3. СИ иш унумдорлигини оширади — нейротармоқлар нафақат кундалик вазифаларни автоматлаштириш, балки диққатни стратегия ва мижозлар билан ишлашга қаратишга ҳам ёрдам беради.

4. 2034 йилга бориб кўпчилик турли ролларни биргаликда олиб боради: фриланс, компанияда ишлаш, инвестициялар ва ҳатто ўз бизнесини бошқариш.

@safarblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Перуда капибара қиёфасидаги полициячи наркотик сотувчини қўлга олди

Перулик полициячи жиноятчини қўлга олиш учун энг улкан кемирувчи қиёфасига кирди.

Гумонланувчи аниматор деб ўйлаб, полициячига эшикни очганида, эркакнинг уйида 1700 қадоқ тақиқланган модда борлиги аниқланди. 

Бу перу полицияси бундай «маскировка»ни биринчи марта қўллаши эмас. Ўтган йили ҳам Гринч қиёфасидаги полиция зобити Лимадаги гиёҳвандлар бошпанасига бостириб кирган.

Мана буни ўз ишига креатив ёндашув деса бўлади.

@safarblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
14 ёшли ҳиндистонлик бола 100та тўрт хонали сонни 30,9 сонияда қўшиб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Ўртача ҳар бир амални бажаришга унга ярим сония керак бўлди ва бу йигитчанинг кун давомида ўрнатган 6та рекордидан бири холос.

Бола фойдаланаётган усул ментал арифметика деб номланиб, хаёлда тасаввурдаги абакусда санашни назарда тутади.

Ойлигим ва бир ойлик харажатларим ўртасидаги фарқни ҳисоблаётган мен.

@safarblog


Муҳаббат излаб, фирибгарлар тузоғига илинганлар

Романтик фирибгарлик – ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган муаммо. 2022 йилда биргина Канадада бу каби тилёғламалик қурбонлари 59 миллион доллар зарар кўрган. Одамлар бундай ёлғонлар таъсирига фақат ахмоқлар тушади, деб ўйлашига қарамай, фирибгарлар одатда юқори интеллект соҳибларини чув тушириб кетаркан. Яқинда франциялик 50 ёшли Анна билан рўй берган воқеа бутун дунёда шов-шув бўлди: у Брэд Питт билан тармоқ орқали гаплашаётганига ишониб, фирибгарларга 830 000 евро ўтказиб берган. Улар СИ ёрдамида яратилган сохта фото ва видеоларда ёрдамида бечора аёлни ҳаммаси ҳақиқат эканлигига ишонтирган.

Ёлғон схемаси аслида жуда оддий: ижтимоий тармоқда танишиш, мулоқотни мессенжерга кўчириш, жонли учрашувлардан қочиш, ишончга кириш ва якунда бирор жиддий ёки аянчли сабаб билан пул сўраш. Дастлабки босқичларда арзимаган миқдорда пул сўралади, кейинроқ сумма ортиб боради. Агар жабрланувчи иккиланишни бошласа, улар қўрқитиш ёки унинг раҳмини келтириш усулини қўллашади.

Фирибгарларнинг асосий аудиторияси: муҳаббат излаётган ва нуфузли шахсларга ишонувчи инсонлар.

📌 Ҳимоя усуллари: онлайн танишлар, улар қанчалик ишончли кўринмасин, пул юбормаслик. Жонли учрашувга қадар шахсий маълумотлар билан бўлишмаслик, суратларни қидирув хизматлари орқали текшириш, кутилмаган молиявий муаммолар ҳақидаги ҳикояларга танқидий қараш.

Севгига интизор дўстингизга юбориб қўйинг)

@safarblog


Озиқ-овқат пластик контейнерлари қанчалик хавфсиз?

Ишлаб чиқарувчилар контейнерларнинг хавфсизлигини таъкидлашига қарамай, экспертлар бу борада маълумотлар етарли эмаслиги ва иссиқлик таъсирида пластик таркиби ўзгариши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳар бир хонадонда кўплаб пластик идишлар мавжуд. Аммо пластик таркибида минглаб кимёвий бирикмалар бўлиб, уларнинг аксарияти ҳақида кўп нарса билмаймиз.

Масалан, пластикка эгилувчанлик бериш учун ишлатиладиган фталатлар озиқ овқат маҳсулотлари қадоқлари ҳамда пластик плёнкада аниқланган. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалардан маълум бўлишича, улар репродуктив дисфункцияни келтириб чиқарган, айрим тадқиқотчиларга кўра эса, одамларда фертилликниннг пасайиши, асаб тизими ривожланишида муаммолар ва астмага сабаб бўлиши мумкин.

Озиқ овқат пластмассаларига қўшиладиган яна бир модда – BPA эса янги туғилган чақалоқлар ва гздаклар мияси учун зарари туфайли дунё бўйлаб қатъий чекловлар объектига айланган. Аммо «BPA’сиз» белгиси билан муқобил сифатида BPS ва BPF қўшиб тайёрланган пластик товарлар ҳам ўйланганидек безарар эмас. Бу моддалар ҳужайралар фаолиятининг бузилиши ва болаларда семизликни келтириб чиқариши мумкин.

Ҳатто микротўлқинли печ ва идиш ювиш машинаси учун “хавфсиз” маркировкаси бўлган контейнерлар борасида ҳам олимлар яхши фикрда эмас, чунки иссиқлик ва пластик бир-бирига “дўст” эмас. Иссиқлик пластикдаги кимёвий бирикмаларни парчалаши боис, юқори ҳарорат таъсири уларнинг контейнердан овқатга кўчиш тезлигини оширади. Бу қуёш тиғида қолган сув солинган пластик бутилкаларга ҳам тегишли.

Соғлом бўлиш учун нима еяётганингиздан ташқари, нимадан еяётганингизга ҳам эътиборли бўлинг.

@safarblog


Дунё иқтисодиёти ишчиларнинг руҳий муаммолари сабаб йилига триллион доллар зарар кўради.

Шунингдек, 12 миллиард иш куни ҳам бесамар кетади. Оксфорд олимларининг айтишича, руҳий касалликлар эпидемияси глобал муаммога айланиб улгурган.

Пандемия оқибатида бутун дунё одамларининг "томи" озми-кўпми азият чекди. Ковид даврида нафақат ўпка зарарланишидан кўплаб одам вафот этди, балки депрессиядан азият чекувчи одамлар сони ҳам 25%га ошди. Ва бу расман шикоят қилганлар, холос. Шунингдек, ментал саломатликка яшаш нархининг кескин ортгани ва думскроллинг ҳам апперкот зарбаларини бермоқда.

Компания ходимлари оммавий равишда нафақат депрессия, балки хафсала ва матвасса йўқолишидан ҳам азият чекмоқда. Буларнинг ҳаммаси компанияларга улкан зарар олиб келяпти. FT ёзишича, яқин келажакда ходимларининг руҳий саломатлиги ҳақида қайғурадиган ва бундан пул аямайдиган компанияларгина яхши даромад олади.

Бу хабарни раҳбарингизга юборинг, руҳий саломатликни яхшилаб келишингиз учун кўпроқ премия ёзсин)

@safarblog

20 last posts shown.