Японияда давлат хизматчиси иш вақтида 633 маротаба тренажёр залига чиққани учун ишдан «чопилибди»
55 ёшли Коно Кадзуси 3 йил давомида Мацуяма шаҳри Истироҳат боғлари ва дам олиш зоналари департаменти офисидан залга бирровга бориб келиб юрган. Бу воқеа иш вақтида рўй берган ва амалдорнинг спортга бўлган муҳаббати аноним шикоят туфайли фош қилинган.
Идорада ўтказилган аудит амалдорнинг спорт залида 658 соату 36 минут вақт ўтказганини кўрсатган (80% эҳтимол билан эркак иш жойини ташлаб чиққан). Бунда эркак тренажёрларда шуғулланмаган, балки шунчаки чўзилиш машқларини бажариб, қайноқ булоқ сувида ўтирган. Унинг айтишича, бу қўллар увишишида ёрдам бераркан.
Эркак УЗР СЎРАГАНига қарамай, бу унинг лавозимини сақлашга ёрдам бермаган. Раҳбарият собиқ амалдорни давлат ишига келтирган зарарни қоплаш учун 1,7 млн иен (қарийб 600 млн сўм) жарима билан жазолаган.
На ёшини, на амалини, на узр сўраганини ҳисобга олишмабди, аттанг.
@safarblog