Гуруҳ чатлари мияни ўлдиради
Business Insider экспертларнинг қатъий хулосасига асосланган материални эълон қилди: оқ шовқиндан азият чекувчи одамлар ўз ҳаётидаги кераксиз хабарлардан қаерга қочишни билмай, ўзларини жуда ёмон ҳис қилишади.
Ота-оналар гуруҳи, ҳамкасблар билан чат, чойхона гуруҳи, минг йил олдин кўришган синфдошларингиз гуруҳи, курсдошлар гуруҳи — буларнинг барчаси бир кунмас, бир кун юзлаб ўқилмаган хабарлардан иборат чиқиндихонага айланади.
Тинимсиз чиқиб келадиган push'лар фонида ақлдан озган респондентлар мобил телефонида ярим иш кунини оладиган чат борлиги ва бу кўпинча ҳамкасблар гуруҳи эканлигини тан олган. (Гуруҳга тинимсиз мем ташлайдиган ҳамкасбингизга салом👋)
Инсон ва компьютер ўртасидаги муносабатни тадқиқ қилувчи профессор Джереми Бирнхолц ва бошқа социологлар оголантирмоқда: руҳий муаммолари бўлган одамлар учун гуруҳ чатлари жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Қолаверса, матн орқали, инсоннинг имо-ишоралари, овоз тони, юз ифодаси кўринмайди. Бу эса мулоқотда тушунмовчиликлар юзага келишига сабаб бўлади.
Мессенжерларингиздаги ортиқча чатларни ўчириш вақти келди. Шундай кетингки, яқинларингиз сизни чатни чиройли тарк этиш бўйича гуру сифатида эслаб қолишсин)
@safarblog