“Анора” филми чиқаётгани ҳақида эшитган бизнинг “санъатсеварларимиз” ҳали ўзлари сюжетини аниқ билмайдиган филмига “ўзбекистонлик қизнинг фоҳишалиги ҳақида экан”, “қизларимиз шаънига тош отяпти”, “миллатимиз номини булғашяпти” деб аюҳаннос солишганди. Шу филм American Film Institute Awards томонидан йилнинг энг яхши филмларидан бири деб топилибди. Ундан аввалроқ 77-Канн кинофестивалида энг юқори мукофот ҳисобланган “Олтин палма новдаси”ниям қўлга киритганди.
Қизиғи, бу филм бош қаҳрамонининг ўзбек эканлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ ва у қизларга Анора исми қўйилиши мумкин бўлган исталган бир миллатга мансуб бўлиши мумкин эди. Унданам аянчлиси, филм қайсидир миллатда кўпроқ “суюқоёқ” чиқиши ҳақида эмас, шунчаки жамиятнинг ҳар қандай қатламидаги одам ҳам бахтли бўлиши мумкинлиги ва бу йўлда оилавий, ижтимоий каби турли тўсиқларни енгиб ўтиш ҳақида бўлган. Бизнинг жамият эса ҳалиям буни қабул қилолмай ҳалак. Тўғрисиямда, четга ўқишга кетган ҳар қандай қизни “вой бу бузилиб кетади” деб хаёл қиладиган, лекин ўзи “Миллион”, “Браво”ларнинг Чилонзор мост, Шуҳрат, Қатортол деган арзон ҳазилларига ичаги увишиб куладиган одамлардан кўп нарсани кутиш керак эмас, шекилли.
@safarblog