Халқаро тадқиқотлар натижаларига кўра, аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш тизимини жорий этиш онкологиядан ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, АҚШ, Канада, Германия ва Япония каби ривожланган давлатларда профилактик текширувлар ва онкоскрининг дастурлари натижасида сут бези ва бачадон бўйни саратонини аниқлаш даражаси 60–70% га ошган. Бундай ёндашув беморлар соғлиғини эрта босқичда тиклашга ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтиришга ёрдам берган.
Ўзбекистонда Президент томонидан маъқулланган аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича давлат дастури ҳам худди шу принципларга асосланади. Дастурда 30 ёшдан бошлаб ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириш, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар икки йилда маммографиядан ўтиш каби талаблар жорий этилмоқда. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга олинади, бу эса хавфли ўзгаришларнинг эрта аниқланишини ва беморларнинг назоратдан чиқиб қолмаслигини таъминлайди. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган аниқ даволаш протоколлари орқали барқарор натижаларга эришиш мақсад қилинган. Президент таъкидлаганидек, ушбу ислоҳотлар шунчаки ташаббус эмас, балки шахсан у кишининг назорати остида амалга ошириладиган стратегик қадамдир.
@safarblog