❗️ССВ: “103” хизматида тез тиббий ёрдам бригадалари сони қарийб 2 840 тага етди
🏥 Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижасини одамлар, энг биринчи навбатда, тез тиббий ёрдам хизматидаги ижобий ўзгаришларни кўрганда ҳис қилади.
📌 Шу боис сўнгги йилларда юртимизда мазкур ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, беморларга халқаро андозаларга мос тарзда тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилди.
🚑 Хусусан, тизимда узоқ йиллар фойдаланиб келинган, эскириб қолган ва зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган автотранспорт воситаларининг 80 фоизи янгиланиб, 2 224 та энг замонавий автомашиналар фойдаланишга топширилди. 2017 йилда атиги 24 та бўлган реанимобиллар сони 2024 йилнинг айни даврига келиб, 510 тага етказилди.
🔴 Шунингдек:
🔶 2017 йил 818 та тез тиббий ёрдам шахобчаси фаолият кўрсатган бўлса, 2024 йил улар сони 1 766 тага кўпайди;
🔶 тез тиббий ёрдам бригадалари сони ушбу даврда 1 648 тадан 2 838 тага етди;
🔶 “Тез ёрдам”нинг хизмат кўрсатиш радиуси шаҳарларда 25-30 км.дан 9-12 км.га қисқарди;
🔶 ҳудудларда 39 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди;
🔶 охирги йилларда соҳага 1 000 дона замонавий Volkswagen Caddy русумли автомобиллар етказиб берилди ва тизимдаги барча автотранспорт воситалари GPS-трекер билан таъминланди;
🔶 мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилди;
🔶 битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари эса 20 тадан 45 тагача оширилди.
‼️ Албатта бундай ижобий ўзгаришлар туфайли мазкур йўналишда беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкони яратилиб, тез ёрдам хизмати халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган муҳим бўғинга айланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram