Via Salaria –бу Римдаги энг муҳум ва энг қадимги савдо йўлларидан бири бўлиб, “Туз йўли” деб таржима қилинади. Йўлнинг узунлиги тахминан 242 километр; У Римни Италиянинг шарқий соҳилидаги Адриатика денгизидаги Порто-д’Асколи шаҳри билан боғлаган. Йўл Сабинлар (италия қавми) ҳудудлари орқали ўтган – бу ҳудудда туз қадимдан ишлаб чиқарилган ва Римга етказилган. Туз тўғридан-тўғри денгиздан олиб келиниб, араваларда Римга ташилган.
Бу савдо йўлининг уруш даврида ҳам аҳамияти кучли бўлган. Римга ҳужум қилган Галлар қабиласи, готлар ва варварлар, кейинчалик Бизантия ва Лангобардлар ҳам Виа Салария йўлидан унумли фойдаланишгани учун ғолиблар қаторида бўлишган.
Шундай қилиб, қадимги даврларда ҳам савдо йўлларининг аҳамиятли жуда муҳим бўлган. Бугунги кунга келиб эса савдо йўлларига эгалик геосиёсатда асосий планга чиққан.
https://t.me/rostakasimtarix