Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нидерландиядаги Алкмар пишлоқ бозори — дунёдаги энг қадимий бозорлардан бири. Бу ерда пишлоқ савдоси 1365 йилдан бери амалга оширилади. Бозорда савдо қилиш ҳуқуқи фақат Пишлоқ гильдиясига тегишли бўлиб, улар бу анъанани асраб келмоқда. Бегона шахслар бу савдога қўшила олмайди — барча жараённи махсус тайёргарликдан ўтган, анъанавий кийимлардаги гильдия аъзолари амалга оширади. Улар пишлоқларни махсус хилпига солиб, елкаларида кўтариб ташийди ва миқдорини аниқ ўлчаб, савдосини ташкил қилади. Бу нафақат савдо, балки маданий томоша сифатида ҳам туризмнинг муҳим қисми ҳисобланади.
👉 Яширин тарих!
👉 Яширин тарих!