⚡️TEMU савдо платформаси фаолияти чекланади
Ўзбекистонда TEMU электрон савдо платформаси фаолияти чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги қарори билан электрон тижорат операторлари, хусусан электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.
Бунга мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
Қарор 2024 йил декабрда эълон қилиниб, ўша сананинг ўзида кучга кирган. Аммо агентлик савдо платформалари бўйича ўрганишлар жараёнини энди — 2 ой ўтиб олиб борган, оқибатда кўплаб юртдошларимиз савдо қиладиган ушбу платформа фаолияти чекланди. Бундан ташқари ушбу қарор ижтимоий тармоқларда бир қанча эътирозларга ҳам сабаб бўлмоқда. Жумладан, фойдаланувчилар Ўзбекистонда фаолияти чекланадиган савдо платформалари рўйхатида нима учун Хитойнинг "AliExpress" ва Американинг "Amazon" компаниялари йўқлиги бўйича изоҳ берилишини сўрашмоқда.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor