⚡️
Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ тушумлари кескин қисқардиТОП-20 рўйхатдан жой олган 959 та йирик корхоналар жами солиғи 8 507,1 миллиард сўм солиқ тўлаган бўлса, ТОП-10 давлат улуши бор корхоналар эса жами 4 523,3 миллиард сўмни солиқ учун сарфлаган.
Хусусан, "Навоий кон-металлургия комбинати" ўтган йили 2 382,2 миллиард сўм, жорий йилда эса 2 082,9 миллиард сўм солиқ тўлаган. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг солиғи 2024 йилда 706,7 миллиард сўмни, 2025 йилда эса 639,1 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу камайишларга қарамай, ушбу йирик корхоналар энг йирик солиқ тўловчи сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда.
Шунингдек, хусусий секторда сезиларли ўсиш кузатилиб, унинг солиқ миқдори ўтган йилга нисбатан 600,8 миллиард сўмга ошиб, 2025 йилда 1 316,8 миллиард сўмга етган.
Жумладан, хусусан сектордан жой олган "UZBAT" компанияси ҳар икки йилда ҳам, ўтган йили 231 миллиард сўм, жорий йилда 182 миллиард сўм солиқ билан етакчи бўлган.
Хулоса қилганда, жами солиқ тушумлари 2024 йилда 8 850 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 8 507,1 миллиард сўмга камайган.
ROST24.uz |
Telegram |
Facebook Instagram |
YouTube |
Tezkor