⚡️Таълим вазирлиги тоғли ҳудудларга 30 та автобус қўйилишини ваъда қилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 3 ярим йил олдинги қарорга асосан боғча болалари учун олис ва тоғли ҳудудларда махсус жиҳозланган 30 та автобус фаолияти йўлга қўйилишини билдирган. Аммо қачон қўйилишини айтмаган.
Хабарга кўра, ушбу автобуслар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги тегишли қарори асосида йўлга қўйилади. Махсус автобуслар, асосан, боғча болалари учун мўлжалланган бўлиб, 2400 нафарга яқин бола қамраб олинади ҳамда автобусда мобил гуруҳлар фаолияти ташкил қилинади.
Мазкур мобил гуруҳлар зарур мебел ва спорт жиҳозлари, ўйинчоқлар, дедактик материаллар ҳамда болалар адабиёти билан тўлиқ таъминланади.
Шу ўринда савол туғилади, тоғли ҳудудларда автобуслар ҳаракатланиши учун йўл ҳолати қай даражада? 30 дона автобус 2400 нафар болани қамраб олишга етарлими, камига жиҳозлар ҳам автобусдан жой олса? Олис ва тоғли ҳудудларда 2400 дан кўп бола бўлса-чи?
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor