⚡️ Антикоррупция агентлиги мавҳум ва нисбий тушунчалар асосида иш бошламоқда
Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ўз саҳифасида маълум қилди.
Хабарга кўра, янги тизим раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллик даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради, дея изоҳлаган Бурханов.
Аммо янги тизимнинг ишлаш тартиби бўйича ҳали тўлиқ тафсилот тақдим этилмаган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor