⚡️Контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Давлат қабул комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан 50 фоизини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2024 йил 31 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди:
—тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);
—ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тиклаган талабалар;
—Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар.
Маълумот учун, бу тартиб 2024/2025 ўқув йилида қабул қилинган абитуриентлар учун амал қилади. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor