Қирғизистонда интернетдаги туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Юқори Кенгаш 19 декабрдаги йиғилишида интернет ва оммавий ахборот воситаларида туҳмат ва ҳақорат учун жарима солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда "Азаттык Уналгысы" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, агар президент қонун лойиҳасини имзоласа, Ички ишлар вазирлигига (ИИВ) ҳақорат ва туҳмат бўйича мурожаатлар келиб тушади, баённома тузилади ва судга юборилади. Агар бу исботланса, ёлғон маълумот тарқатган шахс 20 минг сом, бундай маълумотларни эълон қилган ОАВ эса 65 минг сом миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, ёлғон хабар ёки пост ва изоҳ ёзган фойдаланувчилар 100 000 сом, юридик шахслар эса 200 000 сом миқдорида жарима тўлашлари белгиланди.
Маълумот учун, фуқаролик жамияти, эркин оммавий ахборот воситалари ва қатор халқаро ташкилотлар вакиллари мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши эканликларини билдириб , бу мамлакатда сўз эркинлиги ва сўз эркинлигини чеклашини айтишган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor