𖦹 Исломда оила (севги ва тоат)
Исломдаги оила аввалги жоҳилият каби ёлғон ишқий алдовлар, муболағалар ёки хорлашлар йўқ ва бугунги тенг ҳуқуқли даъвосидаги итоатсизлик билан асло оила қурулмайди.
Аллоҳ таоло исломда эркакларни барча ўринда аёллар устидан бошлиқ, деб айтган: «Эркаклар аёллар устидан раҳбарлардир». (Нисо: 34). Ҳар бир аёл насаби, жамоли, моли ва ҳатто дини турмушга чиққан эридан баланд бўлса ҳам ўз эрига итоат қилиши фарздир. Ўзидаги Аллоҳ берган фазилатларнинг бирортасини пеш-миннат қилиши, ёки эрини паст кўриши асло исломий ахлоқларга тўғри келмайди. Чунки эрнинг ҳаққи муслима аёл учун жаннатни кафолатлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазонда рўзасини тутса, номусини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатга унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир», дейилади». (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ривоят қилган, Саҳиҳул-жомиъ: 660).
Исломдаги оила эр ва хотин ўртасидаги муҳаббат ва ҳурматда бўлади, баъзи олимлар агар эр хотин ўртасига совуқчилик тушган бўлса ҳам, оила ва фарзандларни сақлаб қолишни мақсад қилиб ўзаро ҳурмат ва яхши муомалада яшайдилар, деб айтади. Чунки оила бузулиши Раҳмонга ёқмайди, шайтонни қувонтиради.
Бугунги кунда ҳам статистика бўйича оилалар бузилиши мусулмонлар орасида бошқаларга нисбатан камроқ натижани кўрсатади, лекин аксар оилаларнинг бузулишига афсус аёллар сабаб бўлиб қолишмоқда, бунга ҳадисларда ҳам ишоралар бор, воқеълик ҳам шоҳиддир. Сабаби ё тўқликка шўхлик ёки йўқчиликка сабр қилмайдилар, тўқликда исроф қилиш, йўқчиликда эри билан тенг келиш, ўзим ҳам касб қилиб - пул топиб ҳаётимини давом этаман, деган ожиз фикрни олға суради, лекин исломда солиҳа аёл киши учун мутлақ энг яхши вазифа уй бекаси бўлишдир: «Уйларингизда барқарор бўлинглар». (Аҳзоб: 33). Солиҳа аёллар ҳақида Аллоҳ таоло шундай таъриф берган: «Бас, солиҳалар: (динда ва жуфтига) итоаткорлар, Аллоҳ ғайбда сақлаган нарсалар (буйруқлар) билан (ўзларини ва эрлари мулкини) муҳофаза қилувчилардир». (Нисо: 34).
Шунинг учун аёлларга нисбатан эрга итоат қилиш ва эрнинг розилигини олиш ҳадисларда кўп уқтурилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Инсон инсонга сажда қилиши дуруст эмас. Агар инсоннинг инсонга сажда қилиши дуруст бўлганда эди, аёл киши устида эрнинг ҳаққи улуғ бўлгани учун уни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар эр бошидан оёғигача йирингли яра билан қопланган бўлса-ю, аёли уни ялаб чиқса ҳам ҳаққини ўтай олмаган бўлар эди». (Аҳмад, Насоий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 7725). Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳаққи шунчаки, агар баданида яраси бўлса, уни яласа ҳам ҳаққини адо этолмайди». (Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3148). Шунинг учун эрнинг ҳаққидан қўрққан баъзи афифа аёллар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан турмушга чиқмаслик учун ижозат олганлари ҳам ривоят қилинган. Қуръон ва ҳадисда ҳам аёлни эрга мажбурламаслик буюрилган.
Мусулмон кишининг оиласи учун солиҳа аёл ҳаётда катта рол ўйнайди, Ибнул Аъробий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар кишининг солиҳа аёли бўлмаса, унинг ишлари тўғри кетмайди, балки динидан бир бўлаги кетади. Бу нарса тажрибада маълум бўлиб кўрилгандир». («Аҳкомул Қуръон», 1/536).
Солиҳа аёл ҳақида олимлар шундай дейди: «Солиҳа аёл жуфти ҳалолига ҳамсуҳбат, ой каби йўлдош бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай эрнинг матоҳи бўлади: «Дунё бир матоҳдир, унинг энг яхши матоҳи мўмина аёлдир: унга қарасанг сени хурсанд этади, буюрсанг итоат қилади, йўқлигингда ўзини ва мулкингни сен учун муҳофаза қилиб туради».
У шундай аёлки - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан муҳожирлар қайси мол-мулкни ушлаб турайлик? - деб сўраганида: «Зикр қилувчи тилни, шукр қилувчи қалбни ё бирингизга иймонига ёрдам берадиган аёлни», деб марҳамат қилганлар.
Ана ўшандай аёл билан эр ўртасида чин севги, меҳр-муҳаббат яшайди, ҳатто Аллоҳ таоло бу неъматни китобида улуғ неъматлар қаторида хабар қилган.