RİSOLAT


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ушбу канал risolat.net сайтининг расмий каналидир.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: RİSOLAT
✍🏻 Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

Ашуро - у кунда рўзадан бошқа (хослаб) қилинадиган ҳар қандай нарса қораланган бидъатдир. Имомлардан бирортаси уни жоиз кўрмаган.

© «Минҳож», 8/151.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Forward from: RİSOLAT


Forward from: RİSOLAT


Forward from: RİSOLAT


Абу Довуд Синжий айтади: Асмоъйини* шундай деганини эшитдим:

قال أبو داود السنجي: سمعت الأصمعي يقول: إن أخوف ما أخاف على طالب العلم إذا لم يعرف النحو أن يدخل في جملة قوله صلى الله عليه و سلم: " من كذب علي فليتبوأ مقعده من النار "

الذهبي، "سير أعلام النبلاء"، ١٧٨/١٠.

«Талаби илмга энг кўп қўрқадиган қўрқинчим; наҳв-илмини билмай қолиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзига умумий дохил бўлиб қолишидир: «Ким менга нисбатан ёлғон гапирса; ўтдан бўлган ўриндиғига жойлашсин». (Муттафақун аълайҳи).

© Заҳабий, «Сияр», 10/178.

*Араб лисони ва адабда имом ва ҳужжат бўлган олимлардан, луғат илмида соҳили кўринмас денгиз мисоли бўлган ҳофиздир.

𖣔 Рисолат - @risolat_net






Forward from: RİSOLAT
• Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлиги ҳақидаги фазилатлари:

- Аллоҳ таоло айтади: «Тонгга қасам. Ўн куннинг кечаларига қасам». (Фажр: 1, 2). «Ўн куннинг кечалари» тафсирида жумҳур муфассирлар Зул Ҳижжанинг ўн куни деганлар. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Тафсирларида манашу қавл саҳиҳ деганлар.

- Зул Ҳижжа ойининг ўн кунлик фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ибн Аббос розиаллоҳу анҳумодан саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Аллоҳга манашу ўн кунликдаги солиҳ амаллар бошқа кунлардан кўра севимлироқдир». Шунда Ё Расулуллоҳ: Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳамми? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг йўлидаги жиҳоддан ҳам, магар киши жони ва моли билан чиқиб ундан бирор нарса қайтиб келмаса», дедилар. (Бухорий, Термизий).

- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Амаллардан ушбу ўн кунликда Аллоҳнинг ҳузурида улуғроғи, суюклироғи йўқ. Бас, унда таҳлил, такбир ва ҳамд айтишни кўпайтиринглар». (Аҳмад).

- Қуръони каримда: «Ва, Аллоҳнинг исмини маълум кунларда зикр қилинглар... », дейилган. (Ҳаж: 28). Бу оятни жумҳур уламолар Ибн Умар, Ибн Аббослар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги, деб тафсир қилганлар.

- Дунёдаги кунлар ичида энг афзал, мисли йўқ кун Зул Ҳижжанинг ўн кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дунё кунларининг энг афзали ўн кунликдир». Яъни Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги. Шунда: Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмасми? - дейилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фисабилиллаҳ ҳам унга тенг эмас, магар кишининг юзи тупроққ буланса», дедилар. (Баззор).

Шунинг учун уламолар дунёдаги кунларнинг энг афзали Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги бўлса, дунёдаги кечаларниг энг афзали Рамазоннинг охирги ўн кунлигидир, деганлар.

- Зул Ҳижжанинг ўн кунида Арафа куни бор, у катта ҳаж кунидир, мағфират кунидир, ўтдан озод қилиш кунидир, у кунда рўза тутган кишининг аввалги ва келаси йилги гуноҳлари кечириладиган кундир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўтган йил ва қолган йилга каффоратдир», дедилар. (Муслим, Аҳмад, Термизий).

Сўнгра ушбу ҳадисдан келиб чиқиб уламолар шундай деган экан: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида Арафа кунидан бошқа фазилати бўлмаганида ҳам, унинг фазилати учун етарли катта бир фазилат бўларди.

- Яна Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида дин комиллиги ва неъматлар тамомига етгани ҳақидаги оят нозил бўлди: Яҳудийлар Умар розиаллоҳу анҳуга: Сизлар бир оят ўқийсизлар, агар у бизга нозил бўлганида, биз у кунни байрам қилиб олардик, дедилар. Шунда Умар розиаллоҳу анҳу жавоб бериб айтдилар: Мен уни қачон ва қаерда нозил бўлганини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша вақт қаерда бўлганини аниқ биламан: Арафа кунида ва биз ҳам Аллоҳга қасам Арофатда эдик. Суфён айтади ўша кун жумъамиди йўқми иккиландим: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим» ояти. (Моида: 3).

- Дуо қилинадиган энг яхши кун ва ижобат бўлиши умид қилинган кун Зул Ҳижжадаги Арафа кунидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Энг яхши дуо Арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган энг яхши нарса: Ла илаҳа илла Аллоҳ ваҳдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулк ва лаҳул ҳамд ва ҳува аъла кулли шайъин қодийр». (Молик, Термизий).

- Зул Ҳижжада қурбонлик қилиш куни бор, у Ийдул Азҳонинг энг биринчи куни бўлиб Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ кунлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ табарока ва таолонинг ҳузуридаги энг улуғ кун наҳр-қурбонлик кунидир сўнгра қар-минода қоладиган кундир», дедилар. (Аду Довуд, Насоий).

Ҳофиз ибн Ҳажар Зул Ҳижжанинг ўн кунлик фазилатлари бунчалик улуғлиги сабаби ҳақида тааммул қилиб айтадилар: Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида бўладиган имтиёзнинг сабаби зоҳир бўлишича, уммуҳотул (катта) ибодатлар у кунда жамъланиб келган: Намоз, рўза, садақа, ҳаж каби. Бошқа кунларда булар (бир бўлиб) келмаган. (Фатҳул Борий, 534).

Абу Солиҳ Умар Шоҳир 22.08.2017


𖦹 К А Р И М бўл!

«Мен кечирган ишларни ўзим қилганимда; мени кечиришмас эди».

©️ Достоевский

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Forward from: RİSOLAT
𖦹 Зул Ҳижжанинг ўн кунлиги:

- Аллоҳ таоло у кунларда Мусо алайҳиссаломга гапирди;
- У кунда ислом дини комил бўлган;
- Аллоҳ у кунларга қасам деди;
- Унда қилинадиган ибодатлар бошқа кунлардан афзал бўлди, хоссатан такбир ва рўза;
- Ҳамда йилнинг энг яхши куни Арафа кунидир.

© Тарифий

𖣔 Рисолат - @risolat_net


𖦹 Тўрт нарсада фойда йўқ:

1. Бахилдаги бойликда.
2. Қўрқоқдаги қуролда.
3. Мунофиқдаги қаламда.
4. Вафосиз аёлда.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Бордию, ундай аёл билан эр ўртасида ажрашиш бўлса, бу ҳатто ўлимдан ҳам оғирроқ келади, давлат йўқотишдан ҳам аччиқроқ бўлади, ватандан кетишдан ҳам аламлий бўлади, хусусан ўртада фарзандлари бўлса шу фироқ сабаб уларни ҳам зое қилиб ташлашга сабаб бўлади, -солиҳа- аёлдан айрилишнинг бадали уларнинг аҳволларини ёмон қилиб ташлайди». (Ибн Таймия, «Фатаво», 35/299).

Эркаклар эса фақат муроса қилиши лозим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёл киши қовурғадан яратилган, агар қовурғани тўғрилайман десанг синдириб қўясан, у билан бирга яшайман десанг муроса қиласан». (Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 1944). Солиҳа аёл устидан қаҳр қилиш, камситиш, қабоҳатли ишлар мусулмон кишига тўғри келмайди.

Аёлларнинг энг яхшиси ҳақида бир неча ҳадислар келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларнинг яхшиси – (эри) қараса кўзини қувнатадиган, буюрса итоат қиладиган, баданида ҳам, молида ҳам у ёмон кўрадиган нарса билан унга хилоф қилмайдиган аёлдир». (Аҳмад, Насоий, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 3298).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, тез рози бўлувчи, зулм кўрган пайтда: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейдиганларидир. (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 2604).
Бир ривоятда: «Сизларга жаннатдаги аёлларингиз ҳақида хабар берайми? Хушмуомала, серфарзанд, агар ғазабланса ёки хафа қилинса ёки эри ғазабланса: «Мана бу қўлим сизнинг қўлингизда, то сиз рози бўлмагунча кўзимга уйқу қўнмайди», дейди. (Табароний ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3380). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аёлларингизнинг энг яхшиси Аллоҳдан тақво қилувчи, хушмуомала, серфарзанд ҳамда мулойим ва ҳамдард бўлувчи аёллардир. Аёлларингизнинг энг ёмони ўзини кўз-кўз қилувчи ва мутакаббир аёллардирки, улар мунофиқдирлар. Бу каби аёллардан жаннатга фақат «оқ қарға»га ўхшаш (яъни, жуда озчилик)ларигина кирадилар». (Байҳақий «Сунан»да ривоят қилган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1849).

Аёлнинг юрагида икки жаннати бўлади...

• Аёл кишининг иккита асл мақсади, иккита асл истаги бўлади холос:

1. Аллоҳни рози қилиш.
2. Эрини рози қилиш.

Ҳа, худди шундай: бир юракда икки жаннат...

Агарда ёл киши - Аллоҳни рози қилиш учун ислом арконларини тўғри бажариб, ибодатларини холис қилиб, қинини ҳаромдан сақласа ҳам, жаннатга эрини рози қилмасдан киролмайди, магар эрини рози қилса киради, балки жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради: «Жаннатга унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир», дейилади». (Ибн Ҳиббон). Бу дегани бир юракда икки жаннат: «бири Аллоҳ ризоси», «бири эр ризоси».

Солиҳа аёлларга икки жаннат бўлсин:

• Бирида - Раббисининг жамолини арикадан изласин!
• Бирида - эри учун чодирларда безансин!

© Умар Шоҳир

𖣔 Рисолат
- @risolat_net


𖦹 Исломда оила (севги ва тоат)

Исломдаги оила аввалги жоҳилият каби ёлғон ишқий алдовлар, муболағалар ёки хорлашлар йўқ ва бугунги тенг ҳуқуқли даъвосидаги итоатсизлик билан асло оила қурулмайди.
Аллоҳ таоло исломда эркакларни барча ўринда аёллар устидан бошлиқ, деб айтган: «Эркаклар аёллар устидан раҳбарлардир». (Нисо: 34). Ҳар бир аёл насаби, жамоли, моли ва ҳатто дини турмушга чиққан эридан баланд бўлса ҳам ўз эрига итоат қилиши фарздир. Ўзидаги Аллоҳ берган фазилатларнинг бирортасини пеш-миннат қилиши, ёки эрини паст кўриши асло исломий ахлоқларга тўғри келмайди. Чунки эрнинг ҳаққи муслима аёл учун жаннатни кафолатлайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазонда рўзасини тутса, номусини (ҳаромдан) сақласа ва эрига итоат қилса, унга: «Жаннатга унинг эшикларидан хоҳлаганингдан кир», дейилади». (Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»ида ривоят қилган, Саҳиҳул-жомиъ: 660).

Исломдаги оила эр ва хотин ўртасидаги муҳаббат ва ҳурматда бўлади, баъзи олимлар агар эр хотин ўртасига совуқчилик тушган бўлса ҳам, оила ва фарзандларни сақлаб қолишни мақсад қилиб ўзаро ҳурмат ва яхши муомалада яшайдилар, деб айтади. Чунки оила бузулиши Раҳмонга ёқмайди, шайтонни қувонтиради.
Бугунги кунда ҳам статистика бўйича оилалар бузилиши мусулмонлар орасида бошқаларга нисбатан камроқ натижани кўрсатади, лекин аксар оилаларнинг бузулишига афсус аёллар сабаб бўлиб қолишмоқда, бунга ҳадисларда ҳам ишоралар бор, воқеълик ҳам шоҳиддир. Сабаби ё тўқликка шўхлик ёки йўқчиликка сабр қилмайдилар, тўқликда исроф қилиш, йўқчиликда эри билан тенг келиш, ўзим ҳам касб қилиб - пул топиб ҳаётимини давом этаман, деган ожиз фикрни олға суради, лекин исломда солиҳа аёл киши учун мутлақ энг яхши вазифа уй бекаси бўлишдир: «Уйларингизда барқарор бўлинглар». (Аҳзоб: 33). Солиҳа аёллар ҳақида Аллоҳ таоло шундай таъриф берган: «Бас, солиҳалар: (динда ва жуфтига) итоаткорлар, Аллоҳ ғайбда сақлаган нарсалар (буйруқлар) билан (ўзларини ва эрлари мулкини) муҳофаза қилувчилардир». (Нисо: 34).

Шунинг учун аёлларга нисбатан эрга итоат қилиш ва эрнинг розилигини олиш ҳадисларда кўп уқтурилган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Инсон инсонга сажда қилиши дуруст эмас. Агар инсоннинг инсонга сажда қилиши дуруст бўлганда эди, аёл киши устида эрнинг ҳаққи улуғ бўлгани учун уни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлар эдим. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар эр бошидан оёғигача йирингли яра билан қопланган бўлса-ю, аёли уни ялаб чиқса ҳам ҳаққини ўтай олмаган бўлар эди». (Аҳмад, Насоий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 7725). Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эрнинг аёли устидаги ҳаққи шунчаки, агар баданида яраси бўлса, уни яласа ҳам ҳаққини адо этолмайди». (Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3148). Шунинг учун эрнинг ҳаққидан қўрққан баъзи афифа аёллар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан турмушга чиқмаслик учун ижозат олганлари ҳам ривоят қилинган. Қуръон ва ҳадисда ҳам аёлни эрга мажбурламаслик буюрилган.
Мусулмон кишининг оиласи учун солиҳа аёл ҳаётда катта рол ўйнайди, Ибнул Аъробий Моликий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Агар кишининг солиҳа аёли бўлмаса, унинг ишлари тўғри кетмайди, балки динидан бир бўлаги кетади. Бу нарса тажрибада маълум бўлиб кўрилгандир». («Аҳкомул Қуръон», 1/536).
Солиҳа аёл ҳақида олимлар шундай дейди: «
Солиҳа аёл жуфти ҳалолига ҳамсуҳбат, ой каби йўлдош бўлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидай эрнинг матоҳи бўлади: «Дунё бир матоҳдир, унинг энг яхши матоҳи мўмина аёлдир: унга қарасанг сени хурсанд этади, буюрсанг итоат қилади, йўқлигингда ўзини ва мулкингни сен учун муҳофаза қилиб туради».
У шундай аёлки - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан муҳожирлар қайси мол-мулкни ушлаб турайлик? - деб сўраганида: «Зикр қилувчи тилни, шукр қилувчи қалбни ё бирингизга иймонига ёрдам берадиган аёлни», деб марҳамат қилганлар.
Ана ўшандай аёл билан эр ўртасида чин севги, меҳр-муҳаббат яшайди, ҳатто Аллоҳ таоло бу неъматни китобида улуғ неъматлар қаторида хабар қилган.


Аллоҳнинг раҳматига ноил қиладиган ишлардан бири; сотиб-олишда, ҳаққини талаб қилишда олий жаноблик билан осонлик-кенгчилик яратишдир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сотганда, олганда ва ҳукм-хулоса қилганда осон қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин», деди. (Бухорий, 2076).

©️ Шайх Мунажжид

𖣔 Рисолат
- @risolat_net


«Саҳобаларга эргашган ҳар бир киши; нажот топган тоифадандир».

Шотибий, «Эътисом», 2/253.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Абдуллоҳ ибн Масъуд розиаллоҳу анҳу айтади:

«Мабодо Пайғамбарингиз ﷺнинг суннатини тарк қилсангизлар; аниқ адашибсизлар».

©️Муслим, 654.

𖣔 Рисолат - @risolat_net




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


𖦹 ТАРҒИБ

قال النبي صلى الله عليه وسلم: "التَمِسُوها في العَشْرِ الأَوَاخِرِ: في تسعٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ سبعٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ خمسٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ ثلاثٍ تَبَقَّيْنَ، أوْ آخرِ ليلةٍ".

أخرجه الترمذي (794 )، وأحمد (20404 )، وابن خزيمة (2175 ).

Ҳадис: «Унга охирги ўн кунликда интилинглар: тўққиз (кеча) қолганда, ё етти (кеча) қолганда, ё беш (кеча) қолганда, ё уч (кеча) қолганда, ё охирги кечада».

©️ Термизий, 794. Аҳмад, 20404. Ибн Хузайма, 2175.

𖣔 Рисолат - @risolat_net


Forward from: RİSOLAT
• Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Лайлатул қадр қайси кунларда келиши мумкин?

• Жавоб: Ва алайкумуссалам ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Алҳамдулиллаҳ…

Лайлатул қадр кечаси аниқ айтилмаган, дейилади, бунинг ҳикмати мусулмонлар у кечага эришишлари учун қолган кечаларда ҳам кўп ибодат қилиб ҳаракат қилишлари мақсад қилинган, шунинг учун баъзи салафлар: У кечага йил бўйи кечалари бедор бўлиб эришишни сўраб ҳаракат қилган эришур, Рамазонда охирги ўн куни кирганда ҳаракат қилиб қўйган кишига фақат Аллоҳ муваффақ этса эришади, деганлар.

Унинг вақтига келсак; у Рамазон ойида эканлигида ихтилоф йўқ, яъни ижмоъ қилинган. Жуда кўп олимлар охирги ўн кунида келишини ривоят қиладилар, бу саҳиҳ. Тоқ кечаларда деб; жумҳур салаф ва холаф уламолари, қолаверса Шофеъий, Ҳанбалий уламолари ҳам, тоқ кечаларда келишини айтганлар. Жуфт дегувчилардан кўра, тоқ кечаларида келиши ҳақидаги қавл тўғрироқ. Лайлатул қадр муборак кеча бўлиб, ушбу умматга то қиёмат қоим бўлгунича берилган. Аввалги умматларда бундай фурсат бўлмаган.

Лекин саҳобалардан Убай ибн Каъб, Ибн Аббос, Ибн Умар ва бошқа розиаллоҳу анҳумлар; у кечани; Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси, эканлигини айтганлар, Ҳатто Убай ибн Каъб қасам ичганлар. (Муслим «Саҳиҳ», 762). Сўнгра у кечанинг аломатини ҳам саҳобалар айтганлар, яъни; лайлатул қадр кечаси ўтиб, эртаси куни қуёш оқиш бўлиб ёруғлиги кўзни оғритмайди, қуёшнинг атрофини ҳам кўрса бўладиган даражада кўринади, дейилади. Бу салафлардан бир тоифа олимларнинг қавли, шунингдек Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам шундай бир қавл бор, баъзи салафлар Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йигирма еттинчи кечалигини истихрож қилиши, охирги оятдаги "(هي)-у" калимасидан чиқаришга уринганлар, чунки "у" сурадаги йигирма еттинчи калима деганлар. Имом Аҳмад мазҳаблари ҳам шундай. Энг саҳиҳ ва сариҳ далил эса Имом Муслимда ривоят қилинади. Убай ибн Каъбдан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Албатта у – йигирма еттинчи кечадир». Бу ҳадис ҳақида уламолар айтади; ушбу ҳадис саҳиҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинроқ лайлатул қадр кечасининг хабарини баъзи хос кибор саҳобаларга билдирганлар, фақат. Ҳаммага айтганларида ёки фош қилганларида, улар фақат йигирма еттинчи кечани пойлаб ўтирардилар, деб тушунтирадилар.
Шунга кўра ким уни йигирма еттинчи кечада деб билса уни кўчмайди, деганлар. Қолган олимлар, яъни йигирма еттинчи кечада эмас, балки тоқ ёки жуфт кечаларда дегувчилар ҳам, у кечани ҳар йили ўрни алишиб кўчиб туради, деб айтадилар. Нима бўлганда ҳам, Рамазоннинг барча кечаларини, ҳар бир лаҳзасини қадрлаб, ундан унумлик фойдаланишимиз лозим. Аллоҳ билгувчироқ.

© Абу Солиҳ

20 last posts shown.

592

subscribers
Channel statistics