Forward from: Reyting.mc.uz sayti buyicha, ISO 9001.14001.45001 Sertifikatlari olish va mehnat.uz jammi korsatkichlar buyicha
💥Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этади. Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига нисбатан қонунда ёки шартномада назарда тутилмаган бошқа чекловлар белгилашга ҳақли эмас.
Мазкур Қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига битимлар тузиш, фойдани тақсимлаш, ижроия органи раҳбарини ва унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш тақиқланади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
📌 Каналга уланиш 👇👇👇
🌐 https://t.me/reyting_mc_uz