➡️
Турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёни янада тартибга солинади“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди🔰Фармонга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи
“Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили жорий этилади:
🔹турар ва нотурар жой объектларини
улуш киритиш асосида қуриш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
🔹мавжуд ер ресурсларидан
самарали (интенсив) фойдаланган ҳолда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиш;
🔹уй-жой қурилиши соҳасида
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатларини қисқартириш;
🔹уй-жойларни улуш киритиш ва и
потека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятини яратиш;
🔹уй-жойлар қурилишида энергия
самарадор қурилиш материалларидан фойдаланишни оммалаштириш.
🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 июлдан, қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:
▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш
фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;
▪️улушли шартнома бўйича
маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “
эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;
▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “
эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг
камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
📌 Каналга уланиш 👇👇👇
🌐
https://t.me/reyting_mc_uz