Forward from: Center for Economic Research and Reforms
📝 Ўзбекистон ва Германия таҳлил марказлари аграр соҳада тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олди
27 январда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳамда Лейбниц қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (IAMO) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
🌿 Республикада қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
🤝 Томонлар ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда аграр секторини барқарор ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш имконини беришига ишонч билдирмоқда.
🖋 Cerr.uz ✈️ Telegram 💻Facebook 🖥(Twitter) ▶️ YouTube
27 январда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳамда Лейбниц қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (IAMO) ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Доктор Обид Ҳакимов ўз нутқида Ўзбекистондаги амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар шароитида мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишишни таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ва бу борада илмий изланишларни кенгайтиришга зарурият ортиб бораётганлигини таъкидлади.
🌿 Республикада қишлоқ хўжалигини рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Профессор Томас Херцфельд ушбу ҳамкорлик Европа ва Ўзбекистон ақл марказлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам эканлигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини оптималлаштириш бўйича замонавий ечимларни ишлаб чиқишга имкон беради.