🇺🇿 Миллий колоритга эга бренд
1️⃣“Иқтисодий шарҳ” ва “Экономическое обозрение” журналларида “Тадбиркор билан суҳбат” номли янги рукн очилди. Унда юртимизда ва хорижда бизнес соҳасида катта муваффақиятларга эришган инсонлар ҳақида ҳикоя қилинади.
🔝 Рукндаги навбатдаги суҳбат фаолиятида улкан муваффақиятларга эришган тадбиркор Алексей Маньшаев билан уюштирилди.
✂️Таҳририят интервьюдан парчалар келтиради:
🔝 Мени мўйна ва чармдан буюмлар ишлаб чиқарадиган цехга бир кунлик қора ишчи қилиб олишди. Яхши меҳнат қилганимни кўриб, шу ерда давомий ишлашимга рухсат беришди. Бу ерда иш жараёнини ўргандим, тикишни ўзлаштирдим, кераксиз мўйналарни сотиб олиб, келгуси дизайнерлик ечимларини ишлаб чиқишга киришдим.
🔝Мен ўзимнинг “Kanishka” номли кийим брендимни яратдим, ном сифатида юртимизнинг қадимий тарихидан – Кушонлар подшоси Канишкани олдим. Шундай қилиб, биринчи мода кўргазмамда ўз коллекциям ва брендим билан иштирок этдим. Бир сўз билан айтганда, у жуда омадли бўлди!
🔝 Бугунги кунда “KANISHKA FUR” МЧЖ компаниясида мато ва табиий чармдан 400 дан зиёд турдаги маҳсулот: кийим-кечак, сумка, ҳамён, турли аксессуарлар, уй-рўзғор буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. 2024 йил октябрь ойида болалар кийимлари линиясини ишга туширдик ва болалар учун маҳсулотлар сотиладиган дўкон очдик.
🔝 2023 йилда компаниянинг товар айланмаси 30 млрд сўмдан зиёд бўлди, лекин экспорт ҳажми ҳали кўп эмас. Ўтган йили экспорт 25 минг долларни ташкил этди.
🎙 Алексей Николаевич шундай дейди:
Мамлакатда / Тадбиркор билан суҳбат
Одил Олимжонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
"Иқтисодий шарҳ" журнали №12/2024
Батафсил:
⬇️⬇️⬇️
ўзб review.uz/oz/bgp
Обуна бўлиш:
⬇️⬇️⬇️
© Иқтисодий шарҳ
© Экономическое обозрение
© Economic Review
telegram | facebook | twitter| instagram |linkedin

“Хорижга сафарлар чоғида кўпинча одамларда компаниямиз маҳсулотларини учратиб қоламан. Одамлар уларни кияди, кайфияти кўтарилади, хурсанд бўлади. Яқинда Вьетнамда бўлдим ва у ерда кичик нотуристик шаҳарда ўзбек деҳқонининг сурати туширилган футболкамизни кийган қизни кўрдим. Грузиянинг баланд тоғларига чиқдим ва ҳатто у ерда биз ишлаб чиқарган сумка ва кўйлакка кўзим тушди. Буларнинг барчаси бизни бағоят мамнун қилади”.