Forward from: Ҳикмат истаганга...
Хоразмдаги Маъмун академияси (Мажлис ул-уламо) XI асрда Хоразмшоҳ Абул Аббас Маъмун томонидан ташкил этилган бўлиб, ўрта асрлардаги энг нуфузли илмий марказлардан бири сифатида танилган. Академияда Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Абул Хайр Ҳаммор каби дунёнинг энг етук олимлари фаолият юритган. Улар фалсафа, астрономия, тиббиёт, математика, география ва кимё каби фан соҳаларида улкан кашфиётлар қилган. Маъмун академияси ўзининг бой кутубхонаси билан машҳур бўлиб, турли халқлардан келган қўлёзмалар ва асарлар бу ерда жамланган. Бу кутубхона Шарқ ва Ғарб ўртасидаги илмий мулоқотни таъминлашда муҳим рол ўйнаган.