Шахар мўйловдори ҳақида биласизми?
🪳 Шахар мўйловдори – Бу қўнғиз қизғиш қўнғир ёки жигарранг тусда. Устки томони қалин туклар билан қопланган бўлиб, танасининг асосий рангини яшириб туради.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
🪳 Шахар мўйловдори – Бу қўнғиз қизғиш қўнғир ёки жигарранг тусда. Устки томони қалин туклар билан қопланган бўлиб, танасининг асосий рангини яшириб туради.
Тана узунлиги 28 мм дан 47 мм гача. Бу қўнғизлар табиатда учиб чиқиши апрель ойининг ўрталарида бошланади. Тоғли шароитда эса кечроқ, яъни апрел ойи охирлари ва май ойи бошларида бошланиб, июль ойлари ўрталаригача давом этади. Қўнғизлар дарахт ёриқларига ва чуқурчаларига 1-3 тадан тухум қўяди.
Тухумдан чиққан личинкалар дарахт қобиғининг остки қисмидаги луб қавати билан озиқланади. Улар кузга бориб, дарахтнинг ёғоч қисмини хам кемира бошлайди ва шу ерда қишлайди. Кечроқ туғилган личинкалар қобиғ остида қишлайди ва келгуси йил қобиқ остидан дарахт танасининг учки қисмига ўтиб шу йил ёзда ёғочлик ичида ривожланади.
Личинкалар иккинчи йил июнь ойлари охирига бориб озиқланишни тўхтатади. Ғумбакка айлангандан сўнг сентябр ойидан етук қўнғизлар чиқади. Қўнғизлар табиатга қош қорайганда чиқади. Кундузи хилват жойларга беркиниб ётади. Агар дарахт батамом қуриб битмаган бўлса, янги чиққан қўнғизлар уларни тарк этмайди.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube