🌱MOBETCO & RAINBOW


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


“MOBETCO” & "RAINBOW" компанияларнинг расмий канали, компаниямизнинг маҳсулотлари ва фойдали маслаҳатлари билан танишишингиз мумкин. Агроном мутахассислар билан боғланиб консультация олиш имконияти мавжуд. @Sardorbek_agronom
📲 +998 55 500 26 00

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


Бошоқли дон экинлари орасидаги бошоқли бегона ўт турлари хамда уларга қарши кимёвий курашиш

🌾 Райгрес – илмий номи Мастак бўлган (lolium temulentum) бу бегона ўт тури, республикамизнинг барча ғалла майдонларида учрайди. Уруғидан кўпаядиган бу бегона ўт тури кеч кузда ёки эрта бахорда ғаллазорларда униб чиқади. Унинг майсаси дастлаб ғалла экинларининг майсасига жуда ўхшаб кетади, шу сабабли уни ажратиш қийин.

Пояси тик ўсувчи, баландлиги 40-80 см. Пояси бўғимларга ажралган бўлиб, унда барглар кам сонлидир. Баргларининг орқа томони ялтираши, поянинг илдиз бўғзи қизғиш тусда бўлиши, унинг асосий белгиларидир. Райгрес кенг тарқалган ғалла майдонларида ҳосилдорлик 50-60 % гача камайиб кетиши амалда ўз исботини топган.

Бунинг асосий сабаблари, ғалла экинларига нисбатан кўп сонли туплаш имконияти хамда кучли ривожланган илдиз тизимининг мавжудлиги, озуқа моддаларини ғалла экинларига қараганда кўпроқ ўзлаштиришидир. Бундан ташқари ўрим даврига келганда ғалла майдонларини ётиб қолишига хам сабаб бўлиши аниқланган.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Ғаллазорларда декабрь ойида амалга ошириладиган энг мухим агротехник тадбирлар

2-қисм:


🗓️ Декабрь ойида ғаллазорларда ғалланинг ўсиш жараёнида тупроқда азот, намликни етишмаслиги натижасида тўплаган майдонларда ғалланинг барги сарғайиши ёки майсаларнинг ривожланиши сустлашиши кузатилади.

🧪 Бундай майдонларга гектарига физик ҳолда карбомид ўғитидан 100 кг/га ёки аммиакли селитра 150 кг/га ёки сульфат аммоний 150 кг/га минерал ўғитлар билан ғаллазорлар озиқлантирилиб, суғоришни шарбат усулида амалга оширилса ўсимликларни тиним даврига (қишга) яхши ҳолатда ўтишини таъминлайди.

☁️ Албатта азотли ўғитларни декабрь ойида қўллашда тупроқ хамда хаво харорати хисобга олиниши лозим. Эрта экилган тўла туплаган ғалла майдонларда азотли ўғитлар билан озиқлантириш ишларини амалга оширмаслик керак чунки ушбу майдонларни азотли ўғитлар билан озиқлантириш ўсимликни ўсиб кетишига сабаб бўлиб, бунинг натижасида ўсимликда қанд моддаси камайиб, ўсимликда совуққа чидамлилик кўрсатгичи тушиб кетади.

💧 Суғориш ишларини амалга оширганда ғалла майдонларини кўллатиб ёки узоқ вақт сув ўйишга йўл қўймаслик керак. Декабрь ойининг энг мухим агротехник тадбирларидан яна бири ўртача бир гектар майдонга 5 тоннадан махаллий ўғит жамғаришдир. Хар 5 гектар майдонга биттадан махаллий ўғитни шарбатга айлантириш учун хандаклар қазиб, далага чиқарилган махаллий ўғитларни хандакларга солиб устидан 5-10 см қалинликда кўмиб қўйилади.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube




Ғаллазорларда декабрь ойида амалга ошириладиган энг мухим агротехник тадбирлар

1-қисм


Суғориладиган ерларга экилган бошоқли дон экинларининг ўсиш ва ривожланиш даврларини аниқлаш мақсадида ғалла майдонларини доимий мониторингдан ўтказиб туриш зарур, (тўлиқ туплаган, 3-4 барг, 1-2 барг хосил қилган, униб чиқмаган майдонларни аниқлаш).

❄️ Қишки парваришда асосий эътиборни ғалла майдонларида мақбул кўчат қалинлигига эришиш, тўла нихоллар ниб чиқмаган дала қисмларига қўшимча уруғ экиш йўли билан тўла кўчат олишга эришиш лозим. Кузги бошоқли дон экинларини декабрь ойида тўғри ва ўз вақтида парвариш қилиш орқали ўсимликнинг ташқи мухит ноқулай шароитларига чидамлилигини ошишини хамда махсулдорлигини эса юқори бўлишини таъминлашга эришиш мумкин.

🧪 Айрим сабабларга кўра, экиш олдидан фосфорли ва калийли ўғитлар берилмаган ғалла майдонларга гектаридан 100-120 центнер ҳосил олишни ҳисобга олган ҳолда фосфорли (105-150 кг/га) ва калийли (70-100 кг/га) ўғитларнинг йиллик меъёрини берилиши керак. Албатта эрта бахор таркибида ўсимлик тез ва осон ўзлаштириладиган хелат шаклдаги фосфорли ҳамда калийли озуқаларни япроқ орқали қўллаш хам анча юқори самарага эришишда ёрдам беради.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube




Боғ ва токзорларни совуқ урушидан сақлаш.

🌦️ Юртимизда сўнги йилларда об- хавонинг ўзгариб бориши, аномал совуб кетиши боғдорчилик йўналишидаги миришкорларга хам ўзининг таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Масалан, данакли (шафтоли, ўрик, гилос, бодом, олхўри ва х.к.з) мева дарахтлари узоқ давом этадиган 20-25 С, уруғли (олма, нок, бехи) мевалар 30 С ли совуқдан қаттиқ зарарланади. Табиатнинг бундай инжиқликларига маълум миқдорда бўлса хам қарши курашиш ёки мевали токзор хамда боғларни совуқ урушидан сақлаш мухим тадбир бўлиб саналади.

🤔 Хўш, бунинг учун қандай агротехник ёки хўжалик тадбирларини амалга ошириш лозим?

1. Кузда боғ ва токзор қатор ораларини шудгорлаш мухим агротехник тадбирдир. Чунки хайдалмаган ерларда совуқ уриш эхтимоли катта бўлади. Шудгор қилинган тупроқнинг фақат юза қатламигина музлаши мумкин, 15-20 см ости эса музламаслиги узоқ йиллик тажрибаларда ўз исботини топган. Дарахтнинг ер усти қисми қисми илдизига қараганда совуққа анча чидамли бўлади.

2. Токзорларни кузда ерга кўмиш ёки, шоли похол, хашаклар билан ўраб чиқиш лозим;
Ёзнинг охири (Август) да боғ ва токзорларни суғориш нормасини камайтириш, 1 йиллик шохларни пишишини таминлайди, натижада пишган калтаклар совуқ уришига нисбатан чидамли бўлади;

3. Кузда калийли ўғитларни хайдов олдидан қўллаш ўсимликни совуққа чидамлилигини оширади;

4. Серхашак, гўнг, эски похол, шохшабба, дарахт барглари ва бошқа тутаб ёнадиган материалларни тўп-тўп қилиб жойлаштириб, шамол эсадиган томонига тутатиш хам аномал совуққа қарши маълум бир самара беради.

5. Аномал совуқ бошланганда тунда боғ ва токзор қатор ораларига жилдиратиб суғориш хам совуқ уришидан химоя қилади.


✅ Ўсув даврида азотли ўғитларни меъёридан ортиқча қўллаш, новдаларни ғовлаб кетишига сабаб бўлади, яхши пишмаган новдалар совуққа чидамсиз бўлиб қолади. Азотли, фосфорли, калийли ўғитларни ўз вақтида ва белгиланган нормада бериш мевали дарахиларни совуққа табиий чидамлилигини бирмунча оширади.

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Конституция куни муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бизнинг эркинлигимиз, тенглигимиз ва адолатимизни белгиловчи юксак ҳуқуқий меъёрларни ўзида мужассам этган ҳужжатдир.
Бугунги кунда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланиб, жамиятда ўз ўрнини топишга интилади. Конституция куни, бизга ўз ҳуқуқ ва бурчларимизни янада чуқурроқ тушунишга ва уларни ҳимоя қилишга ундайди.
Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва адолат ҳукм сурсин, ҳар биримиз учун янги ютуқлар, муваффақиятлар бўлсин. Конституция куни билан табриклаймиз, барча юртдошларимизга бахт, соғлик ва хотиржам ҳаёт тилайман!


😎 Қишлоқ хўжалиги ҳодимлари куни муносабати билан сизларни чин қалбимдан табриклайман!

💐Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли юртимизда барқарор озиқ-овқат таъминоти, таҳлил ва ривожланиш йўллари очилмоқда. Ҳар бир кўчат, ҳар бир далада, ҳар бир ҳосил бўйича кўрсатилган саъй-ҳаракатлар инсоният учун беқиёс аҳамиятга эга.
Ўз ишларингизда янада кўпроқ муваффақиятларга эришишингизни, оилаларингизга бахт, соғлик ва фаровонлик тилайман! Сизларнинг меҳнатингизни қадрлаймиз ва юртимиз тараққиётига қўшган ҳиссаларингизни юқори баҳолаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Боғ ва токзорларда декабр ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

📜 2-қисм:

🌤️ Об-хаво иссиқ кунлари жанубий минтақаларимизда катта ёшдаги уруғли мевали дарахтларга шакл бериб, буташ ишларини бошласа хам бўлади. Биринчи галда катта ёшдаги олма, нок дарахтлари буталади. Хаво очиқ ва илиқ кунларда боғларни сўрувчи зараркунандалар (қалқондорлар, қон бити, комсток қурти) ва касалликларга қарши ишловларни амалга ошириш мумкин. Боғларни дорилашда монилиоз, клястероспориоз, парши, дарахт таналарини шикастлайдиган рак касалликларига қарши ишлов беришга жиддий эътибор берилади.

🦠 Касаллик юқумлари дарахтлардан тўкилган баргларда сақланади. Шунинг учун барча боғларда дарахт атрофидаги тупроқ ағдарилиб чопилади ва шу йўл билан тўкилган барглар йўқотилади. Қишнинг илиқ кунларида жанубий минтақалардаги кўмилмайдиган токзорларда токларни кесиш, шакл бериш ишлари олиб борилади.

✅ Токзорларда таъмирлаш ишлари, темир бетон устунларни тўғрилаш, симларни тортиб тўғирлаш ишлари бажарилади. Токзорлар қатор ораларига 10-15 тонна махаллий ўғит солиниб, 25-30 см чуқурликда хайдалади, декабрь ойининг иккинчи ярмида токзорлар гектарига 1200-1500 м3 миқдорда яхоб суви билан 3-4 марта суғорилади.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Боғ ва токзорларда декабр ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

1-қисм:

🌧️ Ноябрь ойида ёғингарчиликлар кўп бўлгани сабабли, декабрь ойининг хар бир кунидан унумли фойдаланиб, боғ-токзорларда кузда қатор оралари хайдалмай қолган бўлса, хайдашдан олдин боғ қатор ораларига 10-15 тонна махаллий ҳамда минерал ўғитлардан 90-120 кг соф холда фосфор ўғити солиб, 25-30 см чуқурликда хайдалади.

🌳 Янги боғ ва токзорлар барпо қилиш учун ажратилган ерларда 40-50 тонна гўнг (пору, нуру) хамда 300-400 кг фосфорли ва калийли ўғитлар солиб, тупроқ 30-40 см чуқурликда хайдалади. Агар боғ-токзорлар учун ажратилган ерлар шўрланган бўлса, декабрь ойида гектарига 10 000 м3 хажмда сув сарфланиб, тупроқ шўрдан яхшилаб ювилади.

🍏 Хосилли боғларда дарахтларнинг холати ва улардан юқори хосил олишда асосий агротехник тадбирлардан бири – бу қиш ойларида гектарига 1500-2000 м3 хажмда яхоб суви берилиб, 4-5 кун давомида суғорилади. Яхоб сувини сифатли ичган боғларда дарахтлар ва токзорларнинг асосий илдизлари жойлашган 1,5-2 метр чуқурликдаги тупроқ қатлами тўлиқ намланади. Бу ўсув даврида 1-2 та суғоришни қисқартиради

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Самарқанд вилояти, Учтепа ф/х рахбари Убайдуллаев Хайдар акани саёхат хақидаги ажойиб таассуротлари билан бўлишдилар...

Убайдуллаев Хайдар ака 😎MOBETCO билан кўп йиллар ишлаб келябдилар ва қарли можозимизга айланганлар

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухоро вилояти, Олот тумани, "Шукурилло Ўринов" ф/х рахбари Икромжон Уринов акани таассуротлари 😎

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00


2-кун
😎 MOBETCO жамоаси мижозлар билан АБУ ДАБИда

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00


2-кун
😎 MOBETCO жамоаси мижозлар билан АБУ ДАБИда

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 MOBETCO - Дубай да ҳам "ЗЎР!"

😎 Сифатга алоҳида эьтибор!
😎 Мижозга алоҳида эътибор!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00


Хурматли Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқда доимий кузатиб борувчи иссиқхона хўжалиги рахбарлари ҳамда ахоли томорқа ер эгалари!

🥒 Юқорида айтиб ўтилган бодринг экинининг оқ чириш (склеротиниоз) касал турини келиб чиқишини олдини олиш хамда қарши курашиш учун

🟡 Навбатдаги экин экишдан олдин иссиқхона тупроғини зарарсизлантириш ёки алмаштириш
🟡 Биринчи касалланган ўсимликларни дарҳол юлиб олиб, чиқариб, ёқиб юбориш;
🟡 ҳарорат кескин ўзгариб туришига йўл қўймаслик,
🟡 муътадил ҳарорат (21-22 С) ва намликни таъминлаш;
🟡 иссиқхоналарни тез-тез шамоллатиш;
🟡 илиқ сув билан суғориш, аммо ортиқча суғормаслик


✅ Metnate 70%
✅ Five star 40%
✅ Elite 75%

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


Бодрингнинг оқ чириш касаллиги - склеротиниоз

🥒 Ушбу касаллик тури билан иссиқхоналарда етиштириладиган бодринг очиқ даладагига нисбатан кучлироқ зарарланади.

Унинг илдизи, пояси, айниқса поянинг остки қисми ва пояга шохлар бириккан жойлари, барг ва барг бандлари ҳамда мевалари зараланади. Зарарланган тўқималар юмшайди, нам бўлади, бироз шилимшиқ ва оқ, момиқ моғор билан қопланади.

Вақт ўтиши билан зарарланган поя титилган шакл олади, синади ва ўсимлик нобуд бўлади. Бош поя зарарланса, ўсимлик сўлиши мумкин.

Касаллик ривожланиши учун узоқ давом этадиган паст ҳаво ҳарорати (14- 16 С), юқори нисбий намлик (85-90%) ва ёмғир қулай ҳисобланади. Иссиқхоналарда экинни совуқ сув билан суғориш, ҳаво ҳарорати бирдан 14-16 С гача пасайиб кетиши ўсимликни заиф ва замбуруғ билан зарарланишга чидамсиз қилиб қўяди.


😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


✈️ Саёҳатнинг 1-куни

🇦🇪Дабай шахри билан танишув

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube


😎 MOBETCO компанияси мижозлари учун ✈️ Дубайга саёҳат ташкил қилди!

😎 MOBETCO компанияси ўзининг содиқ мижозларини қадрлаш ва уларга унутилмас таассуротлар ҳадя этиш мақсадида махсус Дубай саёҳатини ташкил қилди. Ушбу ташаббус мижозларимизга нафақат дам олиш, балки янги тажрибалар орттириш ва бир-биримиз билан янада яқин ҳамкорлик ўрнатиш имконини берди.

😎 MOBETCO ҳар доим ўз мижозлари учун алоҳида ғамхўрлик кўрсатишга интилади. Ушбу сафар бизнинг қадриятларимиз ва мижозларимизга бўлган ҳурматимизнинг яна бир ёрқин далилидир.

Мижозларимизни келажакда ҳам шундай кутилмаган совғалар кутмоқда! 😊

😎 MOBETCO – муваффақият сари биргаликда қадам ташлаймиз!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube

19 last posts shown.