Қарағай ўсимлигининг сўрувчи зараркунандалари
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
Қарағай хермесларининг асосий озуқаси бўлиб қарағай дарахтларининг хар хил турлари хизмат қилади. Хермесларнинг тўлиқ ривожланиш шакли бўлмаган тур, личинкалари ва ёши каттароқ фазаларидаги чиқарадиган оқ, пахтасимон қопламаси билан кўриниб туради. Хермеслар дарахтларнинг таналаридаги, новдаларидаги, шохлар ва қуббаларидаги суюқлик билан озиқланади.
Йиллик хаёт кечириш даври, уйли шароитларда 5-6 авлодлардан иборат бўлади ва тухум қўядиган урғочиларнинг учта шаклларини ўз ичига қамраб олади. Қарағай хермесининг зарари жуда катта. Бу зараркунандалар билан зарарланган қарағай дарахтлари кучсизланади, уларда ўсиш кескин пасаяди. Новдалари қийшаяди, улардаги игна барг ривожланмайди ёки нормал ривожлангани яримисигача ўсади.
Улар бир йиллик ёш новдалар билан озиқланади, у ерда йирик қалин деворчали бужғунларни галида вужудга келишига сабабчи бўлади. Бу новдада улар 7-9 тадан бўлади. Бундай новдалар ўсишдан орқада қолади, улардаги барглар яхши ривожланмай қолади, эртароқ сарғайиб тўкилади. Хар йили бу зараркунандалар билан зарарланган ўсимликлар кучсизланиб қишда қуриб қолади.
😎😎😎😎😎😎
Мурожаат учун: 🌐 👉@rainbowagro
📲Call-center: 55 500 26 00
📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube