❗️Вазирлар Маҳкамасининг 130-сон қарори билан педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, мажбурий аттестациядан озод қилинадиган педагоглар:
➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганлар;
➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганлар;
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганлар;
➖ Педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлганлар.
Тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) бериладиган педагоглар:
➖ Педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Ёшга доир пенсияга чиқишига 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолганларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
➖ Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлиб, ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлганларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Қўшимча чора-тадбирлар:
➖ Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
Бу ўзгаришлар педагогларнинг касбий ривожланиши ва уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган.
👉 @r_kusherbayev