Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоят прокурори Таджиев Эркабай томонидан Қарши шаҳридаги 17-сон имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар тегишли мутахассислар билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишда тарбияланувчиларга янада қулай шароит яратиш мақсадида муассаса ҳудудида спортнинг енгил атлетика тури билан шуғулланиш учун турник ва бошқа мосламалар жойлаштириладиган майдон, баскетбол, волейбол ва футбол майдончалари, ёпиқ спорт заллари ҳамда ётоқхона ва ошхона қурилиши борасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Мазкур муассасани капитал таъмирлаш борасида амалий ишлар бошлаб юборилди.
👉 @uzbprokuratura