Forward from: bakiroo
Эркин дунёда нефть 69 доллардан пастга тушди, Ўзбекистонда бензин ва пропан ошишда давом этмоқда
Брент типидаги нефть котировкалари қарийб 3 йиллик минимумларгача, 69 доллардан пастроқ даражагача тушди. Охирги 5 ойда нефть нархи 25%га арзонлашди.
Ўзбекистонда эса нефть маҳсулотларининг нархи қимматлашишда давом этмоқда. Кечаги биржа савдоларида пропан ўртача нархи қарийб 9,3 млн.сўмдан етган (Биржа техник хатоликка йўл қўйган, 9 сентябрдаги ўртача нарх 9 215,3 + 74,7). Айрим битимларда максимал нарх 11 млн.сўмга етган. Дефицитга қарамай, пропан таклифи 60 тоннага камайтирилган.
Шиптир лақабли 80 бензин ҳам 9,5 млн.сўмга яқинлашмоқда.
Охирги йилларда, айниқса Россиянинг Украинага босқини бошлангач, бутун дунёда нефть арзонлашганда, Ўзбекистонда нархларнинг тушмаслиги, қайтанга ошишда давом этиши, диверсификация ўрнига, фақат шимолга сунъий боғлиқлик яратилганлиги, шимолдагиларнинг йўқотишларини биз қиммат нефть, пропан ва бензин сотиб олиб қоплаб берилаётгандек тасаввур уйғотади.