Қувасой шаҳар Қўчқорчи МФЙ даги Ҳамид Олимжон ҳиёбони ободонлаштирилиб, маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди
Жорий йилнинг феврал ойида вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўчқорчи МФЙ ҳудудидаги Ҳамид Олимжон ҳиёбони ва маҳалла биноси қайта реконструкция қилиш, музей ва кутубхона ташкил қилиш бўйича 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилган эди.
Бугун юқорида кўрсатилган барча қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди ҳамда шоир Ҳамид Олимжон таваллудининг 115 йиллиги муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари Шерзод Полвонов ва Хуршид Ахмедов, вилоят ташкилот раҳбарлари, шаҳардаги тегишли мутасадди идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар адабиётга, сўз санъатига юртимизда алоҳида эътибор кўрсатилаётгани тўғрисида тўхталиб ўтдилар.
Шу маънода ҳиёбонда амалга оширилган ободонлаштириш ишлари шоир Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бўлган юксак эҳтиром рамзи эканлиги айтиб ўтилди ва ҳайкал пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.
Шундан сўнг, янги таъмирланган маҳалла биноси ва ундаги "Маҳалла еттилиги" фаолияти учун яратилган шароитлар, маҳалла биносида ташкил этилган янги замонавий кутубхона ҳамда шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган музей фаолияти билан танишдилар.
Тантанали тадбир юртимизда давом этаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш маросими билан давом этди.
Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
📱Telegram📱Facebook📱YouTube