Posts filter


🇺🇿2025 йил — “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Маълумот учун:
1991 - "Алишер Навоий йили".
1992 - "Ҳамширалар йили".
1993 - "Аҳмад Яссавий йили".
1994 - "Мирзо Улуғбек йили".
1995 - "Ибн Сино йили".
1996 - "Амир Темур йили".
1997 - "Инсон манфаатлари йили".
1998 - "Оила йили".
1999 - "Аёллар йили".
2000 - "Соғлом авлод йили".
2001 - "Оналар ва болалар йили".
2002 - "Қарияларни қадрлаш йили".
2003 - "Обод маҳалла йили".
2004 - " Меҳр-мурувват йили".
2005 - "Сиҳат-саломатлик йили".
2006 - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили".
2007 - "Ижтимоий ҳимоя йили".
2008 - "Ёшлар йили".
2009 - "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили".
2010 - "Баркамол авлод йили".
2011 - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили".
2012 - "Мустаҳкам оила йили".
2013 - "Обод турмуш йили".
2014 - "Соғлом бола йили".
2015 - "Кексаларни эъзозлаш йили".
2016 - "Соғлом она ва бола йили".
2017 - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили".
2018 - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили".
2019 - "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили".
2020 - "Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили".
2021- "Ёшларни қоʼллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили".
2022 - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили".
2023 - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили".
2024 - йил "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили".

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube








Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов "Alisaft" МЧЖ раҳбари Шохруз Абдушарипов ва хорижий инвестор Иван Калдин билан учрашди

Қурилиш соҳасига алоқадор соҳа вакиллари ҳам иштирок этган мазкур учрашувда шаҳарнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, хусусан, техник жиҳатдан эскирган икки қаватли турар-жойлар ўрнида замонавий лойиҳалар асосида 5-7 қаватли турар-жойлар комплекси қурилиши юзасидан дастлабки музокаралар олиб борилди.

Мазкур лойиҳани атрофлича ўрганиб чиқишлик учун тегишли соҳа вакилларига топшириқ берилди.

Музокара якунида, шаҳар ҳокими томонидан шаҳримизда инвестиция лойиҳалари учун яратилган имкониятлар инвесторга атрофлича тушунтирилиб, бу борада маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан барча имкониятлар яратиб берилишини маълум қилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube










Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов ҳамда туркиялик инвестор Musaogli Recep иштирокида янги инвестиция лойиҳалари бўйича учрашув ўтказилди

Туркиялик инвестор Musaogli Recep текстил соҳасида кимёвий ранглар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келади.

Турфа хил матолар тўқиб чиқариш учун ҳар хил рангда ип бўлиши керак. Бу соҳа ўзига хос мураккаб жараённи ўз ичига олади. Аммо, маҳсулоти ҳамиша харидоргир. Бу маҳсулотлар ҳозирда импорт ҳисобига олиб кирилади.

Туркиялик инвестор томонидан ушбу лойиҳани Қувасой шаҳрида йўлга қўйиш таклифи берилди. Лойиҳа бўйича 10,0 млн. доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритиш ва 100 нафар янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган.

Туркиялик инвесторга Қўқон ЭИЗ Қувасой филиали ҳудудида янги лойиҳаларни ишга туширишда имтиёзлар мавжудлиги тушунтирилди ҳамда мавжуд кичик саноат зонасидаги бўш ер майдонларидан бир қанча жойлар тавсия қилинди.

Музокара якунида, мазкур лойиҳани тез орада бошлашга келишиб олинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube




















Қувасой шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни кенг нишонланди

Ички ишлар органлари ходимлари халқ билан ҳамнафас хизмат олиб борадиган, ўзгалар хотиржамлиги учун ўз халоватидан кечган фидойи касб эгаларидир. Бу йил Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил топганига 33 йил тўлди.


Тадбирда жами 150 нафардан зиёд Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийлари, нуронийлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этиб, тадбир дастурхонида меҳмон бўлдилар.

Ўтказилган тадбирда сўз олганлар юрт осойишталиги, ватан равнақи йўлида мардонавор хизмат қилаётган барча тинчлик посбонларининг шарафли, олийжаноб ва масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар, хонадонларига файзу барака ва фаровонлик тиладилар.

Янги Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» деган эзгу тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотларни ҳаётга муваффақиятли жорий этишда ички ишлар тизими ходимлари давлатимизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Соҳа вакиллари, фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирга санъаткорларнинг концерт дастури байрамона руҳ бағишлади.

Тадбир якунида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида намунали хизмат қилиб келаётган соҳа ходимлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

📱Telegram📱Facebook📱YouTube

20 last posts shown.