ҲАЗРАТИ ҲАМЗА ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ КЎРГАНМИ?
Мўминлар ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳунинг иймон келтириши туфайли жуда шодланишди. Мушриклар, Аллоҳнинг душманлари бу воқеа сабабли разил бўлишди. Чунки қаҳрамон Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қалбини ҳидоят нури мунаввар қилган эди.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу шундан сўнг дин илмларини ўрганиш мақсадида Набий алайҳиссаломнинг маърифат мажлисларида қатнаша бошлади.
Бир куни ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу юрак ютиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Жаброил алайҳиссаломни кўрсатишларини сўради.
Расули акрам алайҳиссалом унга: "У зотни кўришга қурбингиз етмайди", дедилар.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу: "Хўп", деди.
Бироқ Пайғамбаримиз амакиларининг илтимосларини рад эта олмадилар.
Жаброил алайҳиссалом тушиб Каъбаи муаззама ичидаги устунга суянди. Мушриклар Каъбани тавоф қилаётиб кийимларини шу устунга илиб қўяр эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломга: "Оёғингизни кўтаринг", дедилар.
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу Жаброил алайҳиссаломнинг икки оёғига қаради. У зотнинг оёқлари яшил забаржад каби эди.
Шунда ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолога ҳамд айтиб саждага бошини қўйди.
Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" ("Мўминларнинг тундаликлари") китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi