Abu Hanifa masjidi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


🕌«Абу Ҳанифа» Масжиди
Таклиф ва маслаҳатлар учун
@Abu_Hanifa_Group

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Ҳадис

Яхши гап гапиринг ёки жим туринг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани тикласин! Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Муттафақун алайҳ.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Инсон қанча эскирар,
Унга шунча эс кирар.

Жалолиддин Румий

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ассалому алайкум!
      Хайрли тонг!
🌼🍁🍂☘️🍁🍂🌼

Аллоҳим бугунги кунингизни  хайрли ва барокатли қилсин! 🤲

💮🌸💮🌳💮🌸💮
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривояти

📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


ТЎШАКДАН КАТТАРОҚДИР!
Муҳаббат тўшакда бошланмайди, балки у тўшакда тугайди. Йўлда муҳаббатни экмаганлар унинг мевасидан ҳеч қачон тотиб кўрмайдилар, тўймайдилар!
Бомдодга бориб сўнгра уни жойнамоз устида топиш, унинг қўйнига бош қўйиш, сизнинг сочингизни ўйнаб туриб тасбиҳ айтганида унинг овозини эшитиш учун тез қайтишни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Намозда унга имом ўтишни, намоздан сўнгра қиблага орқа қилиб ўтириб унинг қўлидан тутиб тасбиҳларни унинг бармоқ бўғимлари билан санашни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Рамазонда рўза тутганингизда битта хурмони иккига бўлиб ярмини оғзингизга солиб, қолган ярмини унинг оғзига солиб, унинг оғзидаги бўлакни сизникидан ширинроқ эканлигини ҳис қилишни ҳеч синаб кўрганмисиз?!
Унинг ғазабини чиқариб, сўнгра уни хурсанд қилиш учун: “Мен учун сендан бошқа борадиган жой йўқ!”, дейишни ҳеч синаб тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Сизнинг ғазабингизни чиқарганида сизга овқат тайёрлаб: “Токи сиз емагунингизча мен ҳам емайман!”, деган ҳолатни ҳеч синаб кўрганмисиз?!
У билан телефонларни ўчириб қўйиб, дунёни ортингизга улоқтириб, кечаси бедор бўлиб Аллоҳга ибодат қилишни, у билан болалар каби ўйнашни, унинг оғзига луқма солишни, унинг қўлидан овқат ейишни, нархларни кўтарилишидан тортиб Американинг ёнишига бўлган воқеалар ҳақида суҳбатлашишни тажриба қилиб кўрганмисиз?!
Машинингизни ҳайдаб кетаётиб унинг қўлидан тутганмисиз, унга кўчадан гул сотиб олиб совға қилганмисиз?!
Куйлагингиз тугмасини қадаётганида унинг кўзларига яқиндан қараганмисиз?!
Кўчага чиқаётганингизда онангиз каби “қалинроқ кийиниб чиқинг, шамоллаб қолманг тағин”, дея сизга ғамхўрлик қилишини ҳеч тажрибангизда кўрганмисиз?!
У билан бирга овқат қилишни, кийим ювишни ҳеч синаб кўрганмимиз?!
Синаб кўрганмисиз…..?!
Буларни синаб кўринг. Сўнгра натижасини кўрасиз. Тўғри, эр ва хотин етиб борадиган охирги манзил тўшак, аммо турмуш қуриш тўшакдан каттароқдир!!!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

1k 1 19 2 10

Адҳам Шарқовийнинг ажойиб сўзлари

Аллоҳ таоло айтади:
إِنْ أَحْسَنتُمْ أَحْسَنتُمْ لِأَنفُسِكُمْ
"Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун яхшилик қиласиз..." (Исро сураси, 7-оят).

Садақа ўзингиз учун, гарчи у фақирга берилингандай кўринсада...
Ёқимли сўз сизнинг фойдангизга, гарчи у ўзгани хурсанд қилиш учун айтилган бўлсада...
Ўзгаларнинг кўнгилларини кўтариш сиз учун, гарчи бошқа одамлар бундан таъсирлансада...

Сиз бошқаларнинг пақирларини тўлдирмайсиз. Аслида сиз ўз пақирингизни тўлдиряпсиз.

Беморни даволовчи врач аслида ўзини даволайди.
Бева ва мискинларга ёрдам берувчи аслида ўзига ёрдам беряпти.
Муҳтож бир инсоннинг ишини битириш учун югуриб юрган киши аслида ўз ишини битиряпти.

Ажабланарли жойи шундаки, биз бу дунёдан олган нарсаларимиз билан эмас, балки берган нарсаларимиз билан чиқиб кетамиз.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ўзини тоғдан ташласа ва ўзини ўлдирса, у жаҳаннам ўтида абадий, доимий йиқилиб азобланади. Кимки заҳар ичиб, ўзига суиқасд қилса, жаҳаннам ўтида қўлидаги заҳарни ичиб абадий, доимий азобланади. Ким ўзини темир билан ўлдирса, жаҳаннам ўтида темирини қорнига уриб абадий, доимий азобланади”.

Имом Бухорий ривояти.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


⸺ Ёмон фикрлар ёмон қилмишдан бадтар, ⸺ деди бир куни Луқмони ҳаким.
⸺ Нима учун? ⸺ деб сўради одамлар. Ҳаким айтди:
⸺ Чунки сиз бирор ёмон қилмишингиздан афсусланишингиз, эҳтимол, уни қайтиб бажармаслигингиз мумкин. Аммо ёмон фикрлар изма-из қабиҳликларни келтириб чиқараверади
.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Уйқу ~ баданнинг роҳати. Намоз эса ~ Руҳнинг роҳатидир.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

❓1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Орифларнинг улуғларини Роббилари таолога бўлган қаттиқ ишончлари

1. Нуҳ алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир”, Ҳуд сураси, 41-оят.

2. Ҳуд алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ҳар бир нарсани муҳофза қилувчидир”, Ҳуд сураси, 57-оят.

3. Солиҳ алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта яқиндир, ўта ижобат қилувчидир”, Ҳуд сураси, 61-оят.

4. Иброҳим алайҳиссалом: “Албатта, Роббим дуони ўта эшитувчидир”, Иброҳим сураси, 39-оят.

5. Шуайб алайҳиссалом: “Албатта, Роббим ўта раҳмлидир, яхшиликни раво кўрувчидир”, Ҳуд сураси, 90-оят.

6. Юсуф алайҳиссалом: “Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир”, Юсуф сураси, 100-оят.

7. Мусо алайҳиссалом: “...“Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У Зот менга тўғри йўлни кўрсатур”, Шуаро сураси, 62-оят.

8. Сулаймон алайҳиссалом: “...бас, Роббим ўта беҳожатдир, ўта карамлидир”, Намл сураси, 40-оят.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Баъзи инсонлар билан ўтирсанг, чойинг совийди, қалбинг исийди.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Шунчаки яхши инсон бўл, лекин ҳеч қачон буни исботлашга вақт сарфлама!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Қус ибн Саъида ўғлига насиҳат қилиб шундай деган:
"Банд одам билан маслаҳат қилма, гарчи у ақлли бўлса ҳам. Оч одам билан маслаҳат қилма, гарчи у фаросатли бўлса ҳам. Қўрқувга тушган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у насиҳатчи бўлса ҳам. Ғамга ботган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у доно бўлса ҳам. Чунки бандчилик, очлик, қўрқув ва ғам ақлни тўлақонли ишлашидан тўсади, бу ҳолатдан тўғри фикр ёки аниқ хулоса чиқмайди".

Ниҳоятул аруб фи фунунил адаб (Ан-Нувайрий)

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Бир сахий инсон дўстидан сўрабди.
- Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан?
- Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми?
- Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи?
- Бу ҳам кўп, дўстим.
- 100 $ берсамчи?
- Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади.
- Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Ҳар қанча ўқисанг ҳам, билсанг ҳам, билганларингга амал қилмасанг, демак жоҳилсан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#муфтий_минбари

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#дуо

🤲 ОИЛАВИЙ БАХТ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

💬Аёллардан бири айтади: "🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган: "Аллоҳумма аллиф байна қулубинаа ва аслиҳ заата байнина, ваҳдинаа субулас салом" дуосини кўп айтиб юрдим.

✨Алҳамдулиллаҳ, ушбу дуони ўқиб юришим билан уйимда, фарзандларим, турмуш ўртоғим ва атрофимдаги барча инсонлар билан муросада яшаб, сокинлик, хотиржамликни топдим.

Сиз ҳам ушбу дуони ёдлаб олинг. Аллоҳ таоло хонадонларимизга сакинат, барака нозил қилсин".

اللَّهُمَّ أَلِّفْ بَيْنَ قُلُوبِنَا وَأَصْلِحْ ذَاتَ بَيْنِنَا وَاهْدِنَا سُبُلَ السَّلَامِ

💐Маъноси: Аллоҳим қалбларимизни улфат ва ораларимизни ислоҳ қил, бизни саломатлик йўлларига ҳидоят эт (Ибн Ҳиббон ривояти).

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзал тиловат.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi


#Ҳадис

Мусъаб ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Бирортангиз ҳар куни мингта ҳасанот олишга ожизлик қиладими?» дедилар. Ўтирганлардан бири: «Қандай қилиб мингта ҳасанот олади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Шунда унга мингта савоб ёзилади ва мингта хатоси ўчирилади», - дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.


•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!

♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi

20 last posts shown.