Йўқотилган ва зарарланганлар учун тўлаш
COP29 нинг Бокудаги анжуманига бу йил қудратли давлатларнинг ҳамма раҳбарлари ҳам келмади. Охирги вақтларда иқлимчиларга қарши антииқлимчилар ҳам кўпайяпти. Яъни Ер сайёрасининг экотизимидаги муаммолар — бу табиий жараён, у ҳеч қандай антропоген омилларга боғлиқ эмаслигини исботлашга уринишади. Ўзим бунда абсолют ҳақиқат икки томонда ҳам эмас, деб тушунаман ва кўпроқ табиатнинг тез суръатда эврилишларига инсоният аралашуви ҳам сабаб деб ўйлайман.
Гегемон давлат сиёсатчиларига антииқлимчи қарашлар ёқиши аниқ, чунки бу ерда пул масаласи бор, нега бекордан бекорга бошқа давлатларга донат қилаверишим керак дейди улар.
Шундай бўлсаям, COP29 конференцияси иқлим молиясини кўп муҳокама қилди. Бу сафар “Йўқотилган ва Зарарларга Жавоб Фонди”га Германия 100 миллион доллар, Франция: 50 миллион доллар, Канада 30 миллион доллар, Япония 20 миллион доллар, Нидерландия 15 миллион доллар, Швеция 10 миллион доллар, Дания ва Норвегия 5 миллион доллардан ва ҳк жами ҳисобда 240 млн доллар миқдорида маблағ ажратилган. Бу маблағлар иқлим ўзгариши таъсиридан жабр кўрган ривожланаётган давлатларга ёрдам беришга йўналтирилади.
Ҳива ҳовлиси қиёфасидаги Ўзбекистоннинг миллий павильонига келиб кетувчилар билан гаплашиб ичимдаги саволларни босаман. Бу анжуманни мен кўриб турган фойдаси бор: у одамларни бир-бирига боғлайди. Мен ўзим қанча одам билан танишиб улгурдим, янги фикрлар эшитдим, 15 дан ортиқ интервью олганим— маҳаллий ва хорижий қарор қабул қилувчилар ҳам шундай деяпти: олимлар, фаоллар, ОАВ мулоқоти орқали локал ва глобал сиёсат қарорлари ўзгаради, ғоя ва технология алмашинуви юз беради.
Китга қайтиб
Айтганчи, хушхабар ҳам бор. Бугун отелга келганимдан кейин қирғоққача келган кит мавзусини фактчекинг қилиб кўрдим. Аслида бу кит тирик китмас, инсталляция экан. 16 метр узунликдаги гиперреалистик кашалот фожиаси орқали COP29 саммити доирасида денгиз муҳитини ва сув ҳавзаларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим экологик хабарни етказишига умид қилинган. Ўша ерда Норвегиядаги кит овлаш, Фарер оролларидаги дельфинлар овлаш ҳамда ҳар йили 100 миллиондан ортиқ акула қалқон қанотларининг кесилиши каби масалаларга бағишланган мулоқотлар ўтказилибди. Ҳа, энг камида одамлар бундай анжуманлар орқали дунё экологик мундарижасидан кўпроқ бохабар бўлишади, эҳтимол хулоса ҳам қилишади. Шу охиргиси энг муҳими. Чунки, бизда бошқа сайёра йўқ. Эҳтимол ҳозирча.
Бокуда дунё ташвишларидан уйқуси ўчиб кетган Қурбонова.