Ҳокимият учга бўлинади: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимияти. Идеалда булар бир-бирини мувозанатда ушлаб туриши керак. Ҳоким — маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбари, лекин шу вақтгача ҳокимларнинг маҳаллий Кенгашга раис бўлиши ушбу “тийиб туриш-мувозанат” қоидасини бузиб қўярди.
27 октябрдаги сайловларни маҳаллий бошқарувнинг “қайта тикланиши”, деб ҳам аташ мумкин. Сайлов ўтиши билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ҳам бўлиб ўтди. Унда депутатлар ўз раисларини сайладилар. Энди вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси эмас, балки депутатларнинг ўзлари сайлаган алоҳида шахс уларга раислик қилади. Худди футбол командаси сардорини футболчиларнинг ўзлари танлагандек. Аввалгидек, Ҳоким ўзи қарор чиқариб, ўзи депутатлар маҳаллий кенгаши раиси бўлиб тасдиқлаб олмайди.
Янгиланган Конституция билан “ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлади”, деган қоида билан хайрлашяпмиз. Ушбу ўзгариш, маҳаллий ижро органларининг халқ олдида кўпроқ масъулиятли бўлишига имкон беради.
Кенгаш раисини ҳокимдан ажратиш нафақат бошқарувни янада самаралироқ қилади, балки маҳаллий Кенгашларнинг тўлиқ қувват билан ишлашига имкон беради, назаримда.
Яна битта бонус янгилик бор: ушбу сайловларда учта аёл депутат маҳаллий кенгаш раислари бўлишибди.
Ахмеджанова Покиза Шавкатовна - Сирдарё вилояти Кенгашига, Хушмуродова Исмигул Бердимуродовна - Қашқадарё вилояти Кенгашига, Файзиева Сайёра Мавляновна - Тошкент вилояти Кенгашига раиси сифатида ўз фаолиятини бошлади. Буёқда Қонунчилик палатаси аёл депутатлари улушиям деярли қирқ фоизга етди.
Бу йилги сайловлар маҳаллий ҳокимият учун тоза ҳаво бўлди. Ҳокимиятдаги аёллар сонини кўпайтириш, ҳоким ва маҳаллий кенгашлар ўртасида ваколатларни тақсимлаш — янада очиқ ва ҳисобдор тизимга ўтиш қадамларидир.
“Озодликка чиққан шарқ аёллари энди ҳокимият учун курашмоқда”, деган хазиломуз ибора ҳам энди ҳақиқатга айланяпти. Нима дедингиз?