Юнусобод туман прокурори бир тадбиркорлик субъектига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси учинчи қисми в-банди ва 28,211-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлаб, ишни судга юборган эди.
Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан ЖИБ Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Ф.Исмаилова ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг (20-25 фоизи) далил сифатида мақбул эмаслиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олган ҳолда оқлов ҳукми чиқарган эди. Муболағасиз айтаманки, оқлов ҳукми мени шошириб қўйди. Чунки шу суд идорасининг ўзида адолатни топишимга ишонмаган эдим.
Ҳукм чиққанидан кейин мингдан ортиқ одамларга суд қатъий равишда адолат тарафида туриш йўлига ўтганлигини айтиб, ўзимнинг хурсандчилигимни баён этдим. Улар ҳам мен ва судланувчининг хурсандчилигига шерик бўлишди. Бугун эса шу ҳукмга Юнусобод туман прокурори протест киритганлигидан хабар топдим.
Гапим қуруқ бўлиб қолмаслиги учун эртадан бошлаб, прокуратура идораси шахсни айблашга асос бўлаверади деб судга жўнатган имзосиз ва сохта далилларни эълон қилиб бораман.
@qoplonuzb