Qoplon | Qoplonuzb | Qoplon.uz | Qoplonuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Қоплон - фақат биринчилар учун

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Расмий раддия

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Rost24.uz сайтида Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилгани кузатилди. Унда ҳоким аввал Ички ишлар тизимида ишлагани ва Мингбулоқ тумани Сурхондарё вилоятига қарашли эканлиги ҳақида асоссиз маълумотлар берилган.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур маълумотларни қатъий рад этади ва қуйидагиларни маълум қилади:

1. Аҳрорбек Мансуров меҳнат фаолияти давомида ИИБ тизимида ҳеч қачон ишламаган. У қуйидаги лавозимларда фаолият юритган:

Наманган вилоят адлия бошқармасида турли вазифаларда;
Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси ва гуруҳ раҳбари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси етакчи инспектори;
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;
Тўрақўрғон тумани ҳокими вазифасида фаолият юритган.


2. Мингбулоқ тумани Наманган вилояти таркибига киради. Видеода туман Сурхондарё вилоятига қарашли деб айтиб ўтилгани мутлақо нотўғри маълумот бўлиб, бу географик хатолик жамоатчиликни чалғитиши мумкин.

Шу сабабли, барча оммавий ахборот воситаларини ва журналистларни холис, аниқ ва текширилган ахборотларни тарқатишга чақирамиз. Нотўғри маълумотлар тарқатилиши жамоатчилик фикрини нотўғри шакллантиришга олиб келиши мумкин.

Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


​​Qaysidir loyihani boshlab, uni oxiriga yetkaza olmaslik - normal
Kompaniyaga ishga kirib, 1 hafta ishlamasdan tashlab ketish - normal
Qilayotgan ishingiz o’xshamasligi - normal
Qayerga ketayotganingiz, nima uchun u yoki bu ishni qilayotganingizni bilmaslik - normal
Har doim muvaffaqiyatli bo’lmaslik - normal
Sohada eng zo’r ekspert bo’lmaslik - normal
Nimanidir bilmaslik yoki tushunmaslik, hatto o’z yo’nalishingizda bo’lsa ham - normal
Ishlagingiz kelmasligi - normal
Qaysidir yaqiningiz bilan aloqalarni uzish - normal
30 yoshda mashinangiz bo’lmasligi - normal
Eng yaxshi kompaniya egasi bo’lmaslik - normal
Brend kiyimlarni kiymaslik - normal

Lekin…

Narsalarni o’z nomi bilan atamaslik va buni tan olmaslik normal holat emas.

Reallikni qabul qiling. Sohada eng zo’ri emassiz, hozircha BMW ololmaysiz, kompaniyangiz N1 ham emas va qaysidir yaqinlaringiz sizning energiyangizni tortib olyapti.

Faktni qabul qiling va uni yaxshilash uchun harakat qiling. Ishingizni almashtiring, odamlar bilan aloqalarni uzing, kreditga mashina olmang, tushunmaganingizni so’rang, yangi bilimlarni o’rganing, qarzga kiyinmang, Instagram uchun “muvaffaqiyatli” bo’lmang. Bu esa o’ta normal holat.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкентда тунги клуб раққосалари Миллий либослар кунини нишонлашди

@qoplonuzb


Наманган вилояти ҳокимининг отаси ҳайдаган матoцикл автофестивалда кўргазмага қўйилибди.

Пештахтадаги ёзувларни ўқинглар.

@qoplonuzb


Обидов Зоҳиджон Сидиқович ва Хайдаров Рустам Бахтиёрович «Туронбанк» бошқарув раисига ўринбосар этиб тайинланди.

@qoplonuzb


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу Алиш, 41-калиш👻

@qoplonuzb


Жобирхон Абдуллаевни ҳаммангизни кўзингизда Попга ҳоким бўлади деб туряпмизу, аслида шаҳарга ҳоким қилиб опкелмоқдамиз.

Ёнимизда ишончли кадр бўлгани яхши☺️

@qoplonuzb


Андижон, Наманган ва Фарғонада МЕТАНлар 24 соат режимга ўтиб кетди ва катта байрамлар бошланди. Хохлаган заправкангизга бориб МЕТАН қўйиб олинглар!

П.с Март ойига утиб хурматли Президентимиз Андижонга ташрифи кутилмокда.

@qoplonuzb


Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланган Зилемхон Ҳайдаров ҳақида нималар маълум?

Сўз бошидан айтиш керакки, уни президент девони (аппарати / администрацияси)да энг узоқ йиллардан бери (32 йил) ишлаб келаётган инсонлардан бири, дейиш мумкин.

Зилемхон Ҳайдаров 1945 йил 25 июлда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Отаси ингушлардан, онаси эса Қрим татарларидан бўлган. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор.

Зилемхон Ҳайдаров марҳум президент Ислом Каримовнинг энг ишонган одамларидан бири бўлгани айтилади. Қолаверса, Зилемхон Ҳайдарович узоқ йиллик тажрибага эга, садоқатли кадрлардан бири.

У 1993–2018 йил оралиғида Президент девони ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фолият юритган бўлса, ҳозир президент администрацияси молиявий-иқтисодий департаменти раҳбари сифатида ишлайди.

@qoplonuzb


Сенат қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни лицензия асосида амалга оширишга рухсат берувчи қонунни маъқуллабди.

Депутат ва сенаторларимиз қимор яхши нарса деб ҳисоблаб, халққа раво кўрган экан нима ҳам дердик?!
Қайси депутат ёки сенатор шу “яхшилик”ни қўллаб овоз берган бўлса, ўғил-қизи ва набиралари ўша масканларда асосий вақтини ўтказсин!

@qoplonuzb


#тахрирсиз_узатилди

Assalom alaykum
Shu oylik bilan 1-oy oila boqishga yetadimi?

@qoplonuzb


#тахрирсиз_узатилди

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХУРМАТЛИ КОМПРУЗ КАНАЛИ ЖАМОАСИ, НАМАНГАН ВИЛОЯТИ УЧКУРГОН ТУМАНИДАГИ ФЕРМЕР ХУЖАЛИКЛАРИ НОМИДАН ЙУЛЛАМОКДАМИЗ.
НАМАГАН ВИЛОЯТИ УЧКУРГОН ТУМАНИДА ФЕРМЕР ХУЖАЛИКЛАРИГА НИСБАТАН  БОСИМ ВА ТАЙЗИК КАЧОН БАРХАМ ТОПАДИ?
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш. М. МИРЗИЁВГА
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДХХ РАИСИ Б.Н. КУРБАНОВГА
Учкургон туманида туман хокими Д. Мирханов ва унинг кишлок хужалиги буйича уринбосари коррупционер Ф. А. Алматов уз манфаатлари йулида мумай пул ишлаш максадида 2025-йил 28-январь куни  сессия чакириб туман кенгаши депутатларини ваколатларидан хам фойдаландилар. Туман хокими Д. Мирханов уринбосари  Ф. А. Алматов томонидан такдим этилган 30 та фермер хужажикларини хеч бир асоссиз хужжат ва хулосасиз сессия кун  тартиби мухокамасига куйди. Асосий максад мумай пул топиш. Сессияда 30 нафар фермер хужалиги иштирок этиб улар туман хокими томонидан хокимда ваколат йук булса хам ер майдонлари олиб куйилиши буйича огохлантирилди. Огохлантирилган фермерларга берилган муддат тугамасдан сессия утган кунни эртасиданок ерларни хеч кандай тендерсиз, аукционсиз бошка пул берган шахсларга беришни бошлаб юбордилар. Биринчи навбатда кийин шароитдаги фермерни ерини хоким узини курилиш буйича уринбосарига берди, шундан сунг пулдорларда ишонч ошди. Хоким сузини устидан чикар экан деб унинг коррупционер уринбосари Ф. А. Алматовга келиб илтимос ва пул таклиф килиш бошланди ва яна 1 та фермер хужалигини ерини пул  эвазига аввал хоким узи билан бирга ишлаган Наманган шахрида яшовчи танишига 1 та фермерни ерини  бошка бир  шахсга бериб юборилди. Хозирги кунда яна бир фермерни ер майдонини хеч кандай ариза ва хужжатсиз олиб 3000 АКШ доллар эвазига Наманган шахридан келган бир корхона рахбарига берилмокда. Пул эвазига ер олган шахсларни исми фамилияси ва канча пул берганлиги тугрисида аник маълумотлар бор. Бундан ташкари 2025 йил пахта хосилини биржа савдоларига куйишда хам адолатсизлик ва коррупция авж олиб кетди. Коррупционер Ф. А. Алматов ер майдонини аник хисоб китоб килмасдан пул берган фермерларни пахта майдонини камайтириб Тошкентга норасмий турмуш уртоги билан дам олгани касал булмаса хам даволангани берган пуллари эвазига хоким Д. Мирхановдан рухсат олиб кетди. Фермерлар дардини кимга айтишни билмай сарсон. Хоким гектар ва тоннани тушунмаса хам уринбосари берган тоннани биржа оркали сотасан деб мажбурламокда. 16-феврал дам олиш куни булишига карамасдан фермерларни ва туман ташкилотларини йигилишга чакирди (туман ташкилот рахбарлари хаммаси худудларга кишлок хужалиги буйича  бириктирилган). Жаноб Д. Мирханов йигилишни соат 08:30 га айтиб узлари 10:30да келиб йигилишни бошладилар. Хоким йигилишда ташкилот рахбарлари ва фермерларни огизда турмайдиган уятли сукинишлар билан хакорат килиб нафсониятига тегиб юборди. Мана мени устимдан ёздинг нима узгарди бу ерда мени айтганим булади булмаса туман кучиб кет деб йигилишга келган фермерларни пахта хом ашёсини монополия килиб битта кластерга 7720 сумдан мажбурий тартибда соттириб юборди. Йигилишда биржа брокерларини хам олиб келиб узини олдига утказиб олди. Учкургон фермерлари захматкаш тогни талкон килишга тайёр. Фермерларни бездирган нарса адолатсизлик, коррупция, монополия хам хамма ишларни мажбурлаб зуравонлик билан бажартириш. Учкургон фермерлари номидан такрорий илтимосимиз ушбу холатларни батафсил урганиб адолат урнатиб беринглар. ХУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРОНОВИЧ Сиздан илтимос узингиз алохида назоратга олиб Республика ДХХдан алохида ишчи гурух юборинг. Без фермерлар ишчи гурух келишини интизорлик билан кутамиз. Юкорида ёзилганларни хаммасини исбот ва далили бор. Адолат урнатиб берсангиз биз фермерлар мехнатимиз билан кайтарамиз.

@qoplonuzb




Уйчи туманида нималар рўй бермоқда?

Уйчи туман ҳокими ўринбосари А. Собиров ҳеч қандай айбловсиз лавозимидан четлатилди. Муродхўжаев Ғуломхўжа ва Шовкат Почка буйруғи билан унинг фаолияти текширувга олиниб, унга босим ўтказилгани айтилмоқда.

Бу жараёнда Ғуломҳўжа бошчилик қилган катта команда тушурилган, унга ариза ёздириш мажбурланган ва натижада, бир давлат хизматчиси ишсиз қолдирилган. Энг ачинарлиси, унга бошқа ишга жойлашиш ҳам имконсиз бўлиб қолган.

Ҳозирча расмий идоралар бу ҳолат юзасидан изоҳ бергани йўқ. Савол туғилади: агар қонунбузарлик бўлмаса, давлат хизматчисини шундай йўл билан бўшатиш қанчалик адолатли?

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди

@qoplonuzb


#тахрирсиз_узатилди

Xorazm viloyati bogot tumani sohil boyi kochasida yolni buzib nima sababdan suniy notekislik qoyilgan maktab boqcha bolmasa
Nima endi bolang zam gaini shafyori bolsa hamma narsa mumkinmi

@qoplonuzb


Ўзбекистон Қуролли кучларида ҳарбий унвонлар янгиланди.

@qoplonuzb


Davlat xavfsizlik xizmati raisi general polkovnik Bahodir Qurbonov O‘zbekiston futbol assotsiatsiyasi prezidenti etib saylandi

@qoplonuzb


Шавкат пачкани командасидаги Муродхўжаев Ғуломхўжа қилмишлари ортида катта куч ишлаётганини сезиб, қочиб қолиш пайига тушди. Дастлаб Попга, кейин эса Уйчига ҳоким бўлиш учун ҳаракат қилди бу аблаҳ. Ҳаракатлари бесамар кетиб, иккисидан ҳам мосуво бўлиб ўтирибди. Бу машкани ҳам Саидаҳмаддек 4 девор орасига тиқиш керак.

@qoplonuzb


Комил Алламжонов уйидаги хизматчилар Олий суд томонидан оқланди

Бугун Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, Б. Ёқубов, С. Сидиков, А. Қурбонмуродов, А. Ташов, А. Салимов, Ж. Турғунов ва Х. Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди. 

Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

@qoplonuzb


🔴 Қувасойда 300 га яқин дарахтлар рухсат олинмасдан кесиб ташланди!

📍 Қувасой шаҳрида шаҳар прокуратураси қаршисида 300 га яқин дарахт "кўчириб ўтқазиш" баҳонасида кесилди.

⚠️ Бу ҳаракат шаҳар ҳокими Зафар Тўрақулов ташаббуси билан амалга оширилган, лекин экология идораларидан расмий рухсат олинмаган!

🌿 Фарғона вилояти экология бошқармаси ҳодисани қонунбузарлик деб баҳолади. Кесилган дарахтлар қаерга жойлаштирилгани ҳам аниқ эмас.

🔎 Қувасой шаҳар прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

@qoplonuzb

20 last posts shown.