Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Қисқартирилмайдиган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши мумкин.
P.S. Ўтган кунларда мана https://t.me/Advokat_Abdullayev/1998 Advokat Abdullayev Аёллар колониясидан нидоларни ёзар экан, маҳкумаларнинг китоб мутолаа қилишига нисбатан ҳам асоссиз чекловлар ўрнатилганлиги, ташқаридан китоб киритишга қўйилган "цензура" нинг қонунга зид чекловлари, муассаса кутубхонасидан ўзи истаган китобни танлаб, истаган куни мутолаа қилишига ҳам норасмий тўсиқ ва чекловлар борлиги ҳақида маълум қилган эди.
Бундай ҳолат нафақат аёллар колониясида балки 1-сонли тергов ҳибсхонасида ҳам мавжудлигини ўша жойда бўлиб қайтган китоб севар дўстимиз ҳам айтган эди. У ўз сўзида, мазкур муассасада китоблар жуда эскириб кетганлиги, хатим қилинган китобни бошқасига алмаштириш 10 кунгача вақт олишини, уйдагилар олиб келган китобларнинг "цензура" дан ўтиши учун 15 кунча вақт кетишини ва қонунчиликка доир китоблар ҳам берилмаслигини билдирганди.
Балки ҳурматли депутатларимиз бундай қонунларни муҳокама қилишдан олдин, шароит қилиб китоб билан таъминлаб қўйиш керакдир!
@qoplonuzb