Дарё бўйида бир аёл яшар, унинг икки катта кўзаси бор эди. У кўзаларини икки елкасига осиб ҳар куни дарёдан сув таширди. Кўзалардан бири бутун бўлса, бири ёрилган- тешик эди. Шу сабабдан ёрилган кўзадаги сув томиб-томиб, уйга қайтгунча ярим бўлиб қоларди.
Бу ҳолат икки йилдан бери давом этарди: аёл ҳар куни уйига бир ярим кўза сув олиб келарди. Бутун кўза ўз ишидан жуда фахрланар, ёрилган кўза эса ўз камчилигидан уялиб, ўзини бефойда ҳис қиларди. Ниҳоят, икки йил ўтиб, ёрилган кўза аёлга:
– Мен ёриқларимдан уяламан. Уйга келгунча сувнинг ярми бекорга тўкилиб кетяпти– деди.
Аёл кулиб жавоб берди:
– Йўлингда сен томонда гуллар ўсаётганини кўрдингми? Нариги томонда эса ҳеч нарса йўқ. Мен сенинг бу «камчилигингни» билганим учун айнан сен томондаги йўлга гул уруғларини сепиб қўйдим. Ҳар куни дарёдан уйга қайтаётганимда, ёриқларингдан томчилаган сув уларни суғоради. Икки йилдан бери, мен бу гулларни териб, яқинларимга совға қилиб, уларни хурсанд қиламан. Агар сен бутун бўлганингда, шунча ишлар бўлмасди.
Бу гапларни эшитган ёриқ кўзанинг кайфияти кўтарилди. У шунча пайтдан бери бекорга ўзини айблаб яшаганини, балки у кўп инсонларга бахт улашганини тушуниб етди.
Гўзаллар «ёриқлар»ни борича қабул қилиб, ҳар бир гўзал кунингиздан завқланинг ва йўлингиздаги гулларнинг ифорини ҳис қилишни унутманг!

Ҳар биримизнинг ўзига хос жиҳатларимиз бор. Айнан ана шундай ўзига хослик бизни бошқалардан ажратиб, ҳаётиимизга ўзгача мазмун бериб туради. Яқинларимизни борича қабул қилишни ва кўпроқ яхши томонларини кўришни ўрганишимиз керак. Ана шундагина ҳаётимиз янада гўзал ва завқли бўлади.