💄"QIZIL POMADA" онлайн курслар платформаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻 Яратганга яқинроқ бўлай десангиз, “Алҳамдулиллаҳ!”- дейишни канда қилманг!

✨ Видеони Аллоҳнинг назарида бўлишни истаганларга юбориб қўйинг😊

6.5k 0 253 26 308

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💰 МАҚСАД ФАҚАТ ПУЛ ТОПИШДА ЭМАС

Бугунги кунда кўпчиликнинг асосий мақсади - кўпроқ пул топиш бўлиб қолган. Биласизми, нима учун? Чунки, бойлик эркинлик ва муваффақият йўлларини тезроқ очишга ёрдам беради.

Лекин, пул кетидан қувиб, бугунимизни унутиб қўйишимиз ҳам тўғри эмас!

🔇 Мақсад — фақат пул топиш эмас, балки:

1️⃣ Ўзликни ривожлантириш – ҳар куни бугунгидан яхшироқ инсон бўлишга интилиш.

2️⃣ Жамиятга фойда келтириш – атрофдагиларга ёрдам бериш, бошқалар ҳаётига ижобий таъсир қилиш.

3️⃣ Ҳаловат ва ички бахтни топиш – ички қониқиш чинакам ҳаёт мазмунини беради.

4️⃣ Оила ва яқинлар билан сифатли вақт ўтказиш – бу ҳақиқий бойлик.


Асл мақсадларингизни аниқланг ва уларга эришиш йўлида илҳомланинг.

Ёдингизда бўлсин, ҳаётдаги энг катта бойлик — ички гармония яъни ҳаловатини топиш ва ўз-ўзини ривожлантириш

14.7k 0 293 32 441

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😳 Ўзбекистондаги 1-рақамли телеканал "SEVIMLI" ни НОЛдан натижага олиб чиққан нарса нима, биласизми?

🔻 Бу - тажриба! Қайта-қайта хато қилишдан ва янгилик қилиб кўришдан
қўрқмаслик

🫶🏻 Сиз ҳам катта мақсадлар қўйишдан, хато қилишдан қўрқманг! Сизда ҳаммаси ўхшайди!

19.3k 0 174 82 702

💡Нимага ишонсангиз ўша нарсани яшайсиз, ўшани яратасиз.

➡️ Меҳрга лойиқ эмасман деб ўйласангиз ва бунга ишонсангиз, инсонлар сизни севмаслигига сабабчи бўласиз.

➡️ Бахтсизлигингизни тан олсангиз, ҳаётингизда ҳар хил муаммолар келиб чиқаверади. 

➡️ Қурбон бўлганингизга ишонсангиз, ҳар нарсада ўзингизни қурбон қилаверасиз. Ҳам ўз қўлларингиз билан!

➡️ Ўзингизга ҳақсизлик қилаверсангиз,  ҳамма сизга шундай қилади!

🩷 Ўзингизни ва руҳингизни асранг, қизлар!

22.5k 0 615 89 795

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😎 Мана нима учун биз аёллар кўпроқ дам олишимиз керак

☝🏻 Миямиз кўпроқ ишлаши ҳақида факт😉

25.8k 0 749 47 615

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻📣📣📣

🥰 Девочкиии! “QIZIL POMADA” жамоаси 2025-йилда катта лойиҳаларни бошлаш арафасида

😎 Кенгайишимиз муносабати билан жамоамизга янги ходимларни излаяпмиз.

Биз излаётган ходим айнан сиздирсиз балки!?😉

23.1k 0 54 103 534

✅"QIZIL POMADA" онлайн курслар платформаси ва жамоамиз кенгайиши муносабати билан СОТУВ БЎЙИЧА МЕНЕДЖЕРларни излаяпмиз.

Талаблар:
Ўзбек тилида равон гаплаша олиш ва имловий хатоларсиз ёзиш
➖Телеграм\Инстаграм\CRM орқали мижозлар билан мулоқот қилиш
➖Телефон қўнғироқлари орқали мижозлар билан суҳбатлашиш

Олий маълумотли бўлса, янада яхши
➖Ишга масъулиятли бўлиш
, deadline асосида ишлай олиш,
➖Нотиқлик, ҳозиржавоблик, вазиятдан оқилона чиқиб кетиш қобилияти, стрессга чидамлилик,

➖20 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл ва қизларни таклиф қиламиз.
➖Талабалар қабул қилинмайди (Сиртқи, битирган ва тўлиқ ставка ишлашга тайёр бўлган қизларни излаяпмиз)

ТАЖРИБА ВА КЎНИКМАЛАР:
➖Amo CRM, BITRIX 24, Online BPX, Google Docs, Teams, Outlook
➖Сотув бўйича, Call center ёки В2С да 1-3 йиллик тажриба (БАД ёки информацион - курслар сотуви бўйича тажриба бўлса, устунлик бўлади)

Иш вақти:
Душанба-шанба соат 10:00дан 19:00гача. 6\1 форматида

Иш формати:
Оффлайн: офисда ишлаш

Ойлик маош:
Белгиланган ойлик 3 млн, KPI асосида қўшимча тўланади. Натижангизга қараб, сумма ошиб боради.

Қулайликлар:
🔸Қувноқ жамоада ишлаш ва ривожланиш имконияти,
🔸Сотув тизимида янги билим ва кўникмаларни ўрганиш,
🔸Шинам офис ва аёллар жамоасида ишлаш имконияти.


📄 https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeFA42Z7nU_9gVLd7q01kXd1SjF6JUj_S6DchEZ_AAh-bVfOw/viewform

☝🏻Шу ҳавола орқали ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиринг. Биз сиз билан боғланамиз🤗

🛑@Qp_vakansiya ўрганиш ва ривожланишга тайёр бўлсангиз, бизга боғланинг!

21.3k 0 104 14 103

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️”БАХТЛИ БЎЛИШГА ҲАҚЛИМАН!”- деганлар нечтамиз?

❤️ Реакция қолдиринг ва постни бахтли бўлишга ҳақли деб билган яқинларингизга юборинг!🥹

21.4k 0 323 94 1.5k

Болалар атайлаб хато қилишмайди!

📍Агар бола бирор хато қилиб, уни сиздан яширса-ю сиз уни билиб қолиб, хатоси учун уни қаттиқ койисангиз, аслида, МАНА ШУ ИШИНГИЗ ХАТО бўлади

Бола тарбиясида баъзан билиб билмаганга, кўриб кўрмаганга олиш муҳим.

Агар хатони кўрибоқ қаттиқ дашном берилса, бола тарбисида бунинг икки оқибати бор:

1️⃣ Бола кейинги гал шунга ўхшаш хато қилса, сиздан шундай яширадики, ҳеч қачон буни била олмайсиз. У сиздан узоқлашиб боради.

2️⃣ Хатоси учун койилган, қаттиқ гап эшитган ва қўрқитилган бола янги нарсаларни қилиб кўришдан тўхтайди. Чунки, ичида "Барибир онам уришади, барибир дадамдан гап эшитаман"-деган ҳадик бўлади.


⁉️ Нима қилиш керак?

Болангиз хато қилдими, уни таҳлил қилишни ўзига ўргатинг. УРИШМАНГ! Хотиржам ўтириб, гаплашиб олинг!

Фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида гаплашиб олинг. Лекин "СЕН ХАТО ҚИЛДИНГ!"- деб койимасдан, худди ҳамма шу хатони қиладигандек гаплашинг. Ўзингизнинг болалигингиздаги хатоларни унга айтиб беринг. Бу ўртада ишончни шакллантиради

⁉️ Болангиз адашганида, ёмон баҳо олганида ёки бирор хато қилганида бунга реакциянгиз қандай бўлади, қизлар?👇🏻 Комментда ёзинг!

25.1k 0 419 66 407

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️”Одамлар нима дейди?!”- деб яшаманг!

🔥 Одамлар барибир гапиради! Ўз билганингиздан, тўғри деб ҳисоблаган йўлингиздан боринг!

☝🏻 Видеони яқинларга юборишни унутманг!

29.5k 1 715 41 528

❤️Бугун жуфти ҳалолларимиз - эркакларимиз, ўғилларимиз, оталар-у акаларимизни табриклайдиган, уларнинг борлигига яна бир бор шукрона келтирадиган кун...

♥️"14 январ - Ватан ҳимоячилари куни" билан барча йигитларни муборакбод этамиз!

➡️Шулар бор биз аёллар ўзимизни севимли ва қадрли ҳис қиламиз. Шу эркаклар - бизнинг суянган тоғимиз, керакли вақтда йўлчироғимиз, маслаҳатгўйимиз бўлишади.

❤️Уларнинг ҳаётимизда борлиги - бизнинг бахтимиз! Шундай экан, бугун севгингизни изҳор қилишни, "Борлигингиз учун раҳмат!" - дейишни, ўғилларингизни қучиб, чиройли тилаклар тилашни, отажонингизга берган тарбияси ва меҳри учун раҳмат айтишни, ака-укаларингизга эса сизга бўлган чексиз меҳри учун миннатдорлик билдиришни унутманг!

30.3k 0 410 9 357

🤔Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега кечга бориб чарчаб қоламиз?

Инсон мияси кун давомида 50 мингдан ортиқ фикр ишлаб чиқаради! Ҳар сонияда миямизда юзлаб фикрлар пайдо бўлади, уларнинг кўпчилиги эса сезилар-сезилмас ҳолда ўтиб кетади. Шу сабабдан ҳам, кечга бориб бошқа нарсани ўйлай олмайдиган даражада толиқиб қоламиз.

📌Энг қизиғи шундаки:

💡Кўпинча фикрларнинг деярли 60-70% негатив, 80-95% эса кечаги фикрларнинг такрори бўларкан.

➿Фикрларимизни бошқаришни ўрганмасак, улар бизни бошқаради.


Бир-неча дақиқа фикрларингизни кузатиб туринг, сизда ҳозир қайси турдаги фикрлар кўпроқ? Негатив ёки позитив?

Агар онгимизда негатив фикрлар ҳукмрон бўлса, энергиямизни тугатиб, ўзимизни бахтсиз ҳис қилишимизга сабаб бўлади.

Позитив фикрлаш эса - ҳаётимизни тубдан ўзгартиради!


❗️Унутманг, мия- бизнинг энг кучли қуролимиз! Уни қандай фикрлашга ўргатсак, ҳаётимиз ҳам шу тарафга ўзгариб бораверади.

⁉️Қизлар, фикрларингизни кузатганда нимани ҳис қилдингиз? Неча фоиз негатив, неча фоиз позитив экан сизда?

30.6k 0 388 100 543

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻 Тепада реакция қолдирган ва фильмни интизорлик билан кутган қизларга раҳмат!🫶🏻

🔥
Бугун сиз билан ноодатий, ҳатто бироз ўйлатадиган, БИРОЗ ЙИҒЛАТАДИГАН ва лекин ЖУДА КАТТА ҲАЁТ ҲАҚИҚАТини тушунтириб қўядиган фильмни томоша қиламиз


🏠”К
У Л Б А” дея номланади бу фильм ва у кечириш, қабул қилиш, айбдорлик ҳиссидан қутулиш ҳақида…

⚡️ Бу елгил-елпи кино эмас, қизлар, ўйлатадиган, ҳис қилдирадиган ва катта инсайт берадиган фильм


🔎 Чуқур психологик ва маънога бой фильмни томоша қилиб бўлгач, албатта, фикрларингизни комментда қолдиринг, қизлар!

🙃 Қаниииии, ким нимани тушунибди, билиб оламиз!

30.6k 0 1.7k 226 741

😎 Зўўўўр кино тайёрлаб қўйганмиз

🤨 Лекииииин, РЕАКЦИЯ тўлиқ йиғилмаса, демааааак, сизга қизиқ бўлмаган бўлади ва кўрмаймиз, девочки…


☝🏻 Шундай экан, тепадаги постга 3000 та қилайлик оловчани🔥 Ҳамма биттадан босса ҳам, ўххххўўўў….қанча оловча бўлади🤩🤩🤩

29.6k 0 5 121 2.6k

Zoʻr kino kutib qolaman. Judayam koʻrgim kevotudi aynan qizil pomadadan boʻsa

30.3k 0 2 15 1.2k

🤩 Биргаликда кино кўрмаган якшанбамиз якшанбадек ўтмайди…

🫶🏻 Биз сиз учун бугун ҳам зўўўр кинофильм тайёрлаб қўйганмиз

🔥 Реакцияларни аяманг! 3000 оловча ва биз УЗОҚ КУТИЛГАН ФИЛЬМНИ бошлаймиз!

32.3k 0 16 250 3.8k

🫶🏻 Якшанбамизни яхши кайфиятда, қувонч билан бошлаймиз, қизлар!

🙃 Мана шу сўзларни қайта-қайта ўзингизга айтиб, қулоғингизга қуйиб олинг!✨Сизга бахтли бўлишда қўл келади бу фикрлар☝🏻

26.7k 0 421 61 876

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻Бу видеодан кейин ҳаётингизни 180° га ўзгартира оласиз

✨Бўш келманг! Видеони ҳаётига янгилик олиб киришни истаганларга юборинг!

30.6k 0 860 55 632

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️Ҳаётни айбламанг!

❗️ Чунки у бизга ўрганиш, ўсиш ва ўзгариш учун имкониятлар беради.


Ҳар бир муаммо ва қийинчилик ҳаётнинг бир қисми, ва улар орқали инсон руҳан ривожланади.

31.2k 1 443 41 646

ЕТТИ МЎЪЖИЗА...

Бир куни ўқитувчи болалардан ҳамма ўз тасаввуридаги дунёнинг етти мўъжизасини ёзишини сўради.

Топшириқ бажарилиб, дафтарларни йиғиш вақти ҳам келдики, бир қизалоқ ҳалигача ёзиб тугатмаганини кўриб қолди. Унга қараб:
- Ёрдам керак эмасми?- деб сўради.

Қизалоқ ўйланиб жавоб берди:
- Ҳа, озроқ қийналдим. Қайси бирини танлашни билмаяпман, дунёда мўъжизалар кўп...

Шунда ўқитувчи унга ёзганларини овоз чиқариб ўқишини таклиф қилди.

Қизалоқ бироз иккиланиб туриб, секин ўқий бошлади:
- Мен учун дунёдаги етти мўъжиза бу:

1. Кўриш
2. Эшитиш
3. Ҳаракат қилиш
4. Сезиш
5. Ҳис қилиш
6. Кулиш
7. Севиш.

Синф сув қуйгандек жим-жит бўлиб қолди...
__________________________

⁉️Қизлар, сиз бу саволга нима деб жавоб берган бўлардингиз?

30.9k 0 318 75 1.1k
20 last posts shown.