"Уймавут" маҳалласида тадбиркорлик бўйича ўқув курси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан "Уймавут" маҳалласида аҳолининг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув курси ташкил этилди.
5 кун давом этган тренингда 14 нафар фуқаро иштирок этиб, маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш бўйича муҳим билим ва тажрибага эга бўлдилар.
Тадбирда Уймавут МФЙ раиси С. Арипов, ҳоким ёрдамчиси М. Юлдашбаев, "Бизнес Аёл" асосчиси В. Назирчаева ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ўқитувчилари иштирок этишди.
Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилди ва уларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур тавсиялар берилди.
https://t.me/qibray_sadosi