#Тарих
Бугун 9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!Мустақиллик туфайли халқимиз ўзлигини таниди, буюк боболаримизнинг тарихдаги ўчмас жасорати ва юксак даҳоси ҳақидаги асл ҳақиқат рўёбга чиқди. Бу улуғвор ишларнинг дебочаси сифатида мамлакатимизда Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги адолат қарор топди.
Амир Темур қуриш, яратиш менталитети бўлган халқнинг фарзанди, табиатан бунёдкор бўлиб туғилган ўхшаши йўқ зот эди.
"...Амр этдимки, – д
еб ёзади Амир Темур "Тузуклар"да, – катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсунлар, фақиру мискинларга лангархона (мусофирхона) солсунлар, касаллар учун шифохона қурдирсунлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинласунлар. Ҳар бир шаҳарда дорул-аморат (ҳукмдор саройи) ва дорул-адолат (адолат саройи) қурсунлар...".
Маълумот учун: Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Онаси ва отаси Шаҳрисабзда дафн этилган. Амир Темур онаси хотирасига баландлиги етмиш бир метр келадиган дунёга машҳур Оқсарой ёдгорлигини бунёд эттирди.