Forward from: Qashqadaryo — LIVE
#эслатма
🚘 Шанба ва якшанба кунлари автомашиналар ҳаракати тўхтатилади.
Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:
1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;
2) махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар.
❗️Эслатиб ўтамиз, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:
• аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;
• давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.
Аҳрор Содиқов, Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари - вилоят махсус комиссияси аъзоси.
👉 @qashqadaryokoronainfo