Qashqadaryo xabarlari ™


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади.
™Қашқадарё™
Реклама ва эълонлар учун: @qashreklama_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Вилоят ҳокими Шаҳрисабз аэропорти фаолияти билан танишиб, тумандаги туризм объектларини кўздан кечираётган экан.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қаршидаги "Янги Ўзбекистон" массивида 21 этажли комплекс қурилар экан

Муротжон Азимов вилоят ҳудудлари бўйлаб ўрганишлар олиб бораётгани маълум бўлди.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#LIVE Муротжон Азимов Косон туманининг “Эсабой” маҳалласидаги хонадонларда хурмо ва анжир кўчатлари экиш тадбирларида.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


ЭЪЛОН!

БУГУН КАСБИ ТУМАНИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАъМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ.

Юқори босимли газ тақсимлаш қурилмасидаги носозликни бартараф қилиш мақсадда бугун соат 13:00 дан 16:00 га қадар туманнинг "Муғлон", "Дўстлик", "Хўжакасби", "Оққамиш" ва "Тинчлик" маҳалласидаги 3226 хонадон ҳамда мазкур ҳудудларда жойлашган 25 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун туман газ таъминоти бўлими истеъмолчилардан узр сўрайди.

"Ҳудудгаз Қашқадарё" газ таъминоти филиали матбуот хизмати


Forward from: Matbuot kotibi | Ahror Sodiqov |Rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#LIVE Муротжон Азимов Косон туманининг “Эсабой” маҳалласидаги хонадонларда ўрганиш олиб бормоқда


Қарши шаҳар, Хонобод кўчасидан ўтувчи марказий қувурларни янгилаш ишлари якунига етмоқда.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Маслаҳат оши...

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


Forward from: "HUDUDGAZ QASHQADARYO" GAZ TA'MINOTI FILIALI
🔥 Koson tumanida tabiiy gaz ta'minoti qayta tiklanmoqda!

Soat 18:00 dan boshlab tumanning "Yangiobod", "Araliq", "Saripul", "Ravot", "Regzor", "Jizzalik", "O‘rta obron", "Quyi obron", "Nartibaland", "Boyg‘undi", "Mesit", "Quyibog‘", "Mash'al", "Arabxona", "Mug‘jagul", "Nartichuqur", "Istiqbol" hamda "Navbahor" (4m/t) mahallasida tabiiy gaz ta'minoti bosqichma-bosqich qayta tiklanmoqda.

❗️Gazdan xavfsiz foydalanish qoidalariga amal qiling!

✍ "Hududgaz Qashqadaryo" GTF matbuot xizmati


Forward from: Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
🛡#Фейк_хабарлар #стоп_фейк_кибержиноятлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!

———
Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда гўёки "Kun. uz" интернет-нашрида эълон қилинган хабар кўринишида "Азиза Умарова: бу қиз қандай қилиб, Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бермоқда, улар қисқа муддатда қарзлари ва кредитларини ёпмоқда" мазмунидаги рус тилида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.

🟢 Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!


❗️❗️❗️ Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!


P.s. Текин пишлоқ қопқонда бўлади, бегона шахс Сизга тўсатдан мўмайгина даромад келтиришни таклиф қилдими, билингки бу - фирибгар.


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мулоқотда камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали ечими таълим экани таъкидланди.

Шунинг учун кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Яна бир янгилик – иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

Бунда ҳар бир маҳалладан ижтимоий ҳимояга муҳтож, билимга чанқоқ ёшлар саралаб олиниб, иқтидори аниқланади. Уларнинг салоҳиятига мос хорижий олийгоҳ танланиб, тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс.

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Сервис соҳасида ҳам ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади.

Тадбиркорлар ёш ходимларни ишга олиб, камида 3 миллион сўм ойлик тўласа, ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади.

Бу имтиёз 3 йил амал қилади. Бу орқали тадбиркор ҳам манфаат кўради, ёшлар расмий ишлаб, даромади ошади.

Умуман, “Ёшлар дафтари” тизимини ҳам янгилаш, трансформация қилиш вақти келгани таъкидланди.

Мутасаддиларга ёшларга кўрсатилаётган барча турдаги ижтимоий пакетларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни мақбуллаштириш ва натижадорлигини ошириш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Бугунги кунда олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналмоқда.

Шу боис, иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

Facebook|Instagram|X


Forward from: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Вскоре в резиденции Куксарой начнется диалог Президента Шавката Мирзиёева с молодежью нашей страны. На встрече будут обсуждены меры по дальнейшему повышению эффективности работы с молодежью, созданию для нее еще более широких возможностей, а также будут рассмотрены предложения активной молодежи.

Facebook|Instagram|X


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фуқаролар ва тадбиркорлар муаммолари тингланди

Расмий манба вилоят ҳокими Муротжон Азимов навбатдаги тадбиркорлар ва фуқаролар қабулини ўтказганини маълум қилди ўз телеграм каналида.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


😱 1 so'm bermay texnika oling!

Boshlang'ich to'lov - 0%
Ustama - 0%
6 oyga bo'lib to'laysiz!

*Aksiya 14-15-16-fevral barcha texnomart do'konlarida bo'lib o'tadi!

***

😱 Заберите технику, не заплатив ни 1 сума!

Первоначальный взнос - 0%
Переплата - 0%
В рассрочку на 6 месяцев!

*Акция пройдет 14-15-16 февраля во всех магазинах texnomart!

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart


❗️Фирибгарлар бир фуқарони 787 млн сўмга чув туширди

Сўнги пайтларда интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва сохта хабарлар тарқалиб, асосий мақсад фуқароларнинг ишончига кирган ҳолда уларни чув тушириб, пулларини қўлга киритиш бўлаётгани, масъуллар эса бу борада қайта-қайта фуқароларни огоҳлантираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шундай бўлсада расмий манба ана шундай ҳолатлардан бири Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш билан содир бўлганини маълум қилди. Унга номаълум шахслар марказий банк мобиль иловаси деб зарарли илова ташлаб берган.

Ушбу зарарли иловани телефон қурилмасига ўрнатиши оқибатида маълум бир телефон рақами орқали банкдан онлайн очилган 1-омонатидан 35 млн сўм ва 2-омонатидан 634 млн сўм пулларни фирибгарлар бир қанча банк карталарига ўтказиб, ечиб олишган.

Шунингдек, фуқаро Н.Ш фирибгарларнинг “ҳаммасини қайтарамиз” деб телеграм месcенжерида ёзган такрорий ёлғон сўзларига алданиб, яна банкдан 25 млн сўм онлайн кредит олган ва фирибгарлар ушбу пулларни ҳам ечиб олган.

Бундан ташқари, 2024 йил 27 ноябрь куни яна бир банкдан 93 млн 400 минг сўм онлайн кредит олиб, маълум шахс номидаги картага бўлиб-бўлиб жами 40 млн сўм, яна бир бошқа шахс номидаги картага бўлиб-бўлиб жами 53 млн 400 минг сўм пулларни ўтказиб берган.


Шундай экан, ҳурматли фуқаролар, интернет тармоғидаги фирибгарларнинг сохта ва ёлғон хабарларига ишониб қолманг! Зеро, ғойибдан ёки осонликча ҳеч қачон моддий бойликларга эришиб бўлмайди.

Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari

18 last posts shown.