Ижтимоий тармоқларда "Ўғлим боғча ёшида, мактаб директоримиз биз ўқитувчиларни "Дарс бўлмаса ҳам ишда бўлинглар!", дея чақиртириб олмоқда. Бу ҳолат бўйича ким тушунча бера олади?" номли мақоласи юзасидан муносабат.
Қонунчиликда белгиланганидек, боғчада ёки 6 ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан карантин белгиланган, лекин 14 календарь кунидан ошмаган муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Бу ҳақда адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра, ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Яъни, карантин ҳолатида ходим ишга бормаса ҳам корхона томонидан ходимларга бекор қолиш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи тўланаверади.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Аҳрор Содиқов, 75 221-12-35.