❗️Фирибгарлар бир фуқарони 787 млн сўмга чув туширди
Сўнги пайтларда интернет, хусусан, ижтимоий тармоқлар орқали турли ёлғон ва сохта хабарлар тарқалиб, асосий мақсад фуқароларнинг ишончига кирган ҳолда уларни чув тушириб, пулларини қўлга киритиш бўлаётгани, масъуллар эса бу борада қайта-қайта фуқароларни огоҳлантираётгани ҳеч кимга сир эмас.
Шундай бўлсада расмий манба ана шундай ҳолатлардан бири Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Ш билан содир бўлганини маълум қилди. Унга номаълум шахслар марказий банк мобиль иловаси деб зарарли илова ташлаб берган.
Шундай экан, ҳурматли фуқаролар, интернет тармоғидаги фирибгарларнинг сохта ва ёлғон хабарларига ишониб қолманг! Зеро, ғойибдан ёки осонликча ҳеч қачон моддий бойликларга эришиб бўлмайди.
Каналга аъзо бўлинг 👉 https://t.me/qashxabarlari

Ушбу зарарли иловани телефон қурилмасига ўрнатиши оқибатида маълум бир телефон рақами орқали банкдан онлайн очилган 1-омонатидан 35 млн сўм ва 2-омонатидан 634 млн сўм пулларни фирибгарлар бир қанча банк карталарига ўтказиб, ечиб олишган.
Шунингдек, фуқаро Н.Ш фирибгарларнинг “ҳаммасини қайтарамиз” деб телеграм месcенжерида ёзган такрорий ёлғон сўзларига алданиб, яна банкдан 25 млн сўм онлайн кредит олган ва фирибгарлар ушбу пулларни ҳам ечиб олган.
Бундан ташқари, 2024 йил 27 ноябрь куни яна бир банкдан 93 млн 400 минг сўм онлайн кредит олиб, маълум шахс номидаги картага бўлиб-бўлиб жами 40 млн сўм, яна бир бошқа шахс номидаги картага бўлиб-бўлиб жами 53 млн 400 минг сўм пулларни ўтказиб берган.