Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан Рахматов Шерзод Умедиллоевичга оид маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш Косон туман мажбурий ижро бюроси томонидан жиноят ишлари бўйича Косон туман судига электрон шаклда 2025 йил 5 февраль куни келиб тушган. Косон туман мажбурий ижро бюросига фуқаровий даъвогар Рахматова Нодира Обиджоновнанинг холаси Бахриддинова Васила Зайниддиновна ариза билан мурожаат қилган. Ушбу ишни кўриш жараёнида фуқаровий даъвогар тариқасида ундурувчининг холаси Бахриддинова Васила Зайниддиновна ишончнома орқали иштирок этишини айтган вақтда туман суди тергов судьяси М.Абраев томонидан МЖтК 296-моддасига асосан вояга етмаган ёки ўзининг жисмоний нуқсонлари ёхуд руҳий ҳолатининг бузилганлиги сабабли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар юзасидан ўз ҳуқуқини ўзи амалга оширолмайдиган — маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёки жабрланувчининг манфаатларини улар учун мазкур шахсларнинг қонуний вакиллари (ота-оналари, эр ёки хотинлари, вояга етган болалари, фарзандликка олувчилар, васийлар, ҳомийлар) ифодалашга ҳақли эканликлари тушунтирилиб, ишончнома инобатга олинмасдан, Ш.Рахматовга оид иш мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида қўшимча суриштурув ҳаракатларини олиб бориш учун Косон туман мажбурий ижро бюросига қайтарилган.
Ш.Рахматовга оид иш кўриб бўлинганидан сўнг, тарафлар Косон туман ҳокимияти биноси ёнидаги катта кўчада Бахриддинова Васила Зайниддиновнанинг ўғли Рустамов Исроил Акрам ўғли ва Рахматов Шерзод Умедиллоевичлар жамоат жойида ўзаро жанжаллашиб қолишган ва Ш.Рахматов И.Рустамовни қасддан ҳар хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Ҳолат юзасидан И.Рустамов Косон туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан Косон туман профилактика инспектори Б.Бухоров томонидан Ш.Рахматовга нисбатан МЖтК 183-моддасига асосан баённома расмийлаштирилиб, 2025 йил 6 февраль куни жиноят ишлари бўйича Косон туман судига электрон шаклда юборилган. Ушбу маъмурий иш туман суди тергов судьяси М.Абраев томонидан 2025 йил 6 февраль куни кўриб чиқилиб, жабрланувчи И.Рустамовнинг даъвоси борлиги сабабли Ш.Рахматовга нисбатан МЖтК 183-моддасига асосан 10 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланган.
Ушбу иш юзасидан тарафлардан жиноят ишлари бўйича Косон туман судига ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмаганлиги маълум қилинади.
Сайт | Телеграм